Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Немис мусулмон аёллари иш жойида ҳижоб кийиш ҳуқуқи учун курашади

1748

Европа Адлия суди бир муддат олдин иш берувчи ўз ходимларига иш жойида диний кийимлар кийишни тақиқлаш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида қарор чиқарган. Ҳижоб ҳам мазкур тушунча доирасига кирган.

Аммо муаммо шундаки, ўша Европа суди аёл ходимларни камситишдан ҳимоя қилувчи бир қанча қонунларни ҳам қабул қилган. Бу борада иш берувчи агар мусулмон аёл ҳижобсиз ўз хизмат вазифаларини бажара олмаслигини исботлай олмаса ҳижобни тақиқлаши мумкин, деган ноаниқлик пайдо бўлди.

Шу муносабат билан Германиядаги мусулмон аёллар ҳижобга бўлган ҳуқуқлари учун курашишга қарор қилишди. Агар улар ҳижобни ишга кириш зарурати эканлигини судда исботлай олсалар, шубҳали қонун ижроси тўхтатилади.

Мусулмон аёлларнинг ғалаба қозониш учун барча имкониятлари бор: юқорида айтиб ўтилган Европа адлия суди ўз қарорида диний рамзларга қўйилган тақиқ иш берувчи томонидан «аниқ асосланиши» кераклигини таъкидлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғарб матбуотининг Эрдоғанга икки хил баҳоси: сайловгача ва ундан кейин...

2370 21:19 25.05.2023

Туркиядаги сайловлар: Европанинг ҳафсаласи пир бўлган кеча...

3018 14:12 23.05.2023

Неожадидчилик ғояси қандай ривожланяпти?

1051 18:40 18.04.2023

Россия урушда ютқазса ҳам мунозара учун мавзулар етарли – Ҳамид Содиқ

2065 15:52 13.04.2023

Макронга Хитойда нима бор ёхуд Европа-Хитой муносабатларининг чигаллиги

1182 11:05 06.04.2023

Европаликларнинг қарийб 70 фоизи Россияни душман деб ҳисоблайди

678 16:55 17.03.2023
« Орқага