Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Немис шарҳловчисининг эътирофи: «Биз мундиалга ҳамжинсбозликни қўллагани келдик...»

20017

Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионатида қатнашаётган немис шарҳловчиси марокашлик футболчиларнинг ўйиндан кейин ота-оналарини қучоқлаб, ўпишлари ҳамда майдонда дуо, сажда қилишларига эътибор қаратган.

«Биз ҳозирги пайтда Ғарб жамиятида яқин оилавий ришталарни кўрмаяпмиз. Оила тушунчаси йўқолиб бормоқда ва биз фақат футболчиларнинг уларнинг ота-оналари қариялар уйида ўтирганида моделлар ва аёллар билан ўпишаётганини кўришимиз мумкин. Марокашнинг ғалабаларида оиланинг маънавий ёрдами катта роль ўйнади. Биз эса ҳамжинсбозликни  қўллаб-қувватлаш учун келдик ва қўлларимиз билан оғзимизни ёпдик».

Биз уларга футбол ўйнашни ўргатган эдик, энди улар муваффақият қозонишди ва биздан ўзиб кетишди. Худди шундай биз ҳам улардан ахлоқ ва оилавий қадриятларни ўрганишимиз керак, шоядки бир кун келиб биз ҳам футболчиларимизнинг ота-оналарининг пешонасидан ўпишларини кўрсак.

Ислом - Марокашнинг давлат дини. Аҳолининг 98,7 % мусулмонлар, 1,1% христианлар ва 0,2 фоизини яҳудийлар ташкил этади.

Шуни ҳам қўшимча қилиш лозимки, марокашликлар ҳар бир ўйиндан олдин жамоавий Фотиҳа сурасини ўқиб, салавотлар айтишни одат қилиб олишган. 

Марокашлик футболчилар 1970 йилги Жаҳон чемпионатида очко олган Африканинг илк жамоасидир. Бундан ташқари, 1986 йилги мундиалда африкаликлар орасида биринчи марта плей-оффга чиққан ҳамда бу йилги Жаҳон чемпионатида яримфиналига чиққан Африканинг илк жамоаси бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

1037 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1098 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

725 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1424 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

738 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1484 15:30 07.06.2023
« Орқага