Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху британиялик ҳамкасби Риши Сунак билан учрашиши арафасида кеча Британия пойтахтидаги Даунинг-стрит олдида юзлаб одамлар йиғилди.
Буюк Британиядаги Фаластин Форуми (PFB), Фаластин бирдамлик кампанияси (PSC), “Урушни тўхтатинг” коалицияси, Ал-Ақсо дўстлари, Британия мусулмонлари уюшмаси каби ташкилотлар одамларни намойишга чақирди.
Йил бошидан бери Фаластин ҳудудларида 90 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, улардан 17 нафари бола ва бир аёл. Бу йил фаластинликлар учун энг ҳалокатли йиллардан бири бўлди. Исроил давлати томонидан қўлланаётган терроризм, масалан, яқинда Фаластиннинг Ҳувара қишлоғида содир бўлган тажовуз, фаластинликлар ҳаётига таҳдид кучаётганини англатади.
Айтиш жоиз, Нетаняху нафақат фаластинликлар томонидан, балки инсон ҳуқуқлари бузилаётгани, шу жумладан, Ғарбий Соҳилда ноқонуний аҳоли пунктларини кенгайтириш, Ғазонинг бомбардимон қилиниши ва ажратиш деворининг қурилиши туфайли исроилликларнинг ўзлари томонидан ҳам танқид қилинди.
«Ушбу воқеалар фонида Буюк Британия Нетаняхуни қучоқ очиб кутиб олиш ўрнига, унинг Фаластин халқига қарши содир этган ҳарбий жиноятлари учун ҳибсга олиниши учун ордер бериши керак». - деди PFB раиси Зоҳир Биравий.