Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нетаняҳунинг ҳукмронлиги тугаяпти(ми)?..

1631

Исроил мухолифати Бенямин Нетаняҳунинг 12 йиллик ҳукмронлигини тугатмоқчи. Унинг собиқ шериги, ўнг қанот «Ямина” партиясининг раҳбари Нафтали Беннетт янги кабинет тузиш учун марказчи “Еш Атид” партияси раҳбари Яир Лапид билан бирлашишга тайёрлигини билдирди.

"Биз барча партияларни ҳукуматга қўшилишга таклиф қиламиз, - деди Беннетт. - Ҳукумат муваффақиятга эришиш учун биз - барча шериклар - музокаралар пайтида ҳам, улардан кейин ўзимизни босиқликда тутишимиз керак. Биз ҳеч кимни ўз мафкурасидан воз кечишини таклиф қилмаймиз, аммо ҳар ким ўзининг баъзи ғояларини амалга оширишни бир мунча вақтга кечиктириши лозим бўлади".

Нетаняҳу уни Исроил ўнг қанот партияларига хиёнат қилганликда айблаб: "Мен ўнг овозлар туфайли сайланганларни, виждонли ва ўз йўлларига эга бўлганларга дейман: бу йўлдан адашманг, сўл партиялар билан ҳукумат тузманг. Бундай ҳукумат давлат келажаги, Исроил хавфсизлиги учун хавф туғдиради".

Лапиднинг коалиция тузиш муддати чоршанба куни тугайди. Маълум қилинишича, янги иттифоқчилар ротация асосида ҳукумат тузиш тўғрисида келишиб олишган. "Ямина" партияси 120 ўринли Кнессетда атиги олти ўринга эга бўлишига қарамай, Беннетт кейинги икки йил ичида унга биринчи бўлиб раҳбарлик қилиши мумкин.

Аввалроқ Нетаняҳунинг ўзи парламентда кўпчиликнинг қўллаб-қувватлашига эриша олмаган эди. Эрон ва Фаластинга нисбатан қаттиқ муносабати билан танилган, аммо коррупция можаросига аралашганидан сўнг у Исроил сиёсатида иккиёқлама шахс бўлиб қолди.

Мамлакатда ҳукумат инқирози икки йилдан ортиқ давом этмоқда. Шу вақт ичида бу ерда тўрт марта парламент сайловлари бўлиб ўтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил Қуддус шайхига Ал-Ақсога киришни тақиқлади

587 17:01 29.11.2021

Омикрон таҳдиди: Марокаш барча авиарейсларни тўхтатади

474 09:35 29.11.2021

Исроил Ғазо қирғоқлари яқинида 5 фаластинлик балиқчини ҳибсга олди

607 18:05 28.11.2021

ЕИ: “Фаластинликларга тегишли уйларининг бузилиши Яқин Шарқда тинчликни кечиктирмоқда”

499 19:10 27.11.2021

ЖССТ COVID-19нинг янги штаммига ном берди

625 08:06 27.11.2021

Ғазода Исроил вайрон қилган уйлар ўрнига янгилари қурилади

349 11:50 26.11.2021
« Орқага