Исроил Алоқа вазирлиги директорининг собиқ ўринбосари Хаим Гарон кеча ўзи учаётган енгил самолёт Грециянинг Самос ороли яқинида денгизга қулаши оқибатида ҳалок бўлди.
Ҳаим самолётда рафиқаси Эсти билан бирга бўлган. У Исроилнинг собиқ бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг «4000» деб номланган иши бўйича судда айблов гувоҳи сифатида иштирок этиши керак эди. Иш бўйича Нетаняҳунинг яқин шериги Исроилнинг энг йирик телекоммуникация компаниясига махфий маълумотларни берганликда гумон қилинмоқда.
«Самолёт аэропортдан бир чақирим нарида қулаб тушди», дейилган расмий маълумотда.
Нетаняху яна учта сиёсий жанжалга аралашиб қолган. Улар орасида Германиядан ҳарбий кема ва сув ости кемалар сотиб олинган битимлардаги собиқ бош вазирнинг шахсий манфаатлари бўлган иш ҳам мавжуд.