Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нидерландия. Мусулмонлар бошпанасиз қолганларга ёрдам бермоқда

443

Нидерландиядаги Ҳасана вақфи ва Ислом Миллий жамияти Тер Апел қишлоғи ташқарисида бир неча ойдан бери бошпана сўраш маркази олдида ётган қочқинларга қишки кийим ва кўрпа-тўшаклар тарқатди.

Мамлакатнинг турли шаҳарларида яшовчи мусулмонлар Йилдиз Ислом марказий масжидига кўплаб зарурий буюмларни олиб келишди. 

30 га яқин кўнгиллилар йиғилган нарсаларни қочқинларга етказиб беришди ва иссиқ овқат тарқатишди.

Тер Апел қишлоғида жойлашган бошпана мурожаат маркази олдида бир неча ойдан бери муаммо юзага келган.

Нидерландия ҳукумати бошпана марказида одамларни камайтиришга ҳаракат қилмоқчи. Нидерландия Қизил Хоч ташкилоти бошпана маркази боғида ётоқ йўқлиги сабабли чодир ўрнатди ва ҳукумат томонидан бўлган босимлардан сўнг уни олиб ташлади. 

Чодирлар олиб ташланганига қарамай, кўплаб қочқинлар, жумладан аёллар, болалар ва қариялар кўчада ухлашда давом этмоқда. 

Голландиянинг NOS жамоат телерадиокомпаниясидаги янгиликларда ўтган сешанба куни кечқурун Тер Апелдаги штаб-квартираси ташқарисида 700 га яқин одам кўчада қолгани хабар қилинган. 

Полиция томонидан чодирлар олиб ташланган, улар ҳокимиятнинг бошпана маркази атрофида чодир ва лагер жиҳозларини сақлашни тақиқлаганини билдирди. 

5 кун олдин Тер Апелдаги бошпана сўраш марказининг спорт залида уч ойлик чақалоқ вафот этди. 

Икки кун олдин ҳукумат у ердаги қочқинларни турли шаҳарларга тарқатишга қарор қилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

251 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

729 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

641 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

544 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

255 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

226 16:30 01.12.2022
« Орқага