Нигериялик мусулмон талабаларнинг ғалабасидан сўнг мамлакат Олий суди Лагос штати ҳукуматига қарашли мактабларда ҳижоб ўрашга рухсат бериш ҳақида қарор чиқарди.
Олий суд қарорини Абужада чиқарди, деб хабар бермоқда The Nigerian Guardian. Суд 2015 йилги тақиқ мусулмон талабаларнинг 1999 йилги Конституцияда кафолатланган фикр, виждон, дин, инсон қадр-қиммати ва камситишлардан озод бўлиш ҳуқуқларини бузганини тасдиқлади.
Суд Лагос штат ҳукуматининг апелляция шикоятини рад этди. Апелляция маҳкамасининг ҳижоб тақиқини штатдаги мусулмон талабаларга нисбатан камситиш эканлиги ҳақидаги аввалги қарорини ўз кучида қолдирди.
Бу қарор мусулмон талабалар ва Нигерия мусулмон талабалар жамияти президенти томонидан кенг маъқулланди.
Нигерия конституциявий мусулмон давлати эмас. Лекин бутун Ғарбий Африка минтақасида энг кўп мусулмон аҳолига эга. Марказий разведка бошқармаси фактлар китоби нигерияликларнинг 50 фоизини мусулмонлар деб ҳисоблайди. ББC маълумотига кўра эса бу кўрсаткич 50 фоиздан сал кўпроқни ташкил қилади.