Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нигерияда ўғрилаб кетилган ўқувчилар ҳақида маълумот берилди

589

Нигерияда жорий йилнинг январь-август ойларида минг нафардан ортиқ ўқувчи-талаба ўғрилаб кетилган. Болалар ҳимояси билан шуғулланувчи Save the Children ташкилотининг маълумотига кўра, ўғирланган болаларнинг аксари ҳалигача топилгани йўқ.

Қайд этилишича, 2020-2021 йилларда Нигерия мактабларига ҳужумлар ортди, оқибатда кўпгина мактабларни ёпишга тўғри келди, мамлакат таълим тизими ўта хавфли вазиятга тушиб қолди.

«Таълим масканларига ҳужумларни бутун бошли авлодга ҳужум сифатида баҳолаш мумкин», – дейди Save the Children ташкилотининг Нигериядани вакили Мерси Гичухи.

Унинг айтишича, бундай ҳужумлар туфайли болалар мактабда ўқишдан воз кечяпти.

Сўнгги ойларда ўқувчиларнинг ўғирланиши билан боғлиқ ҳолатлар Нигериянинг Бенуэ, Кадуна, Плато, Катсина ва Замфара штатларида кузатилган. Ўқувчиларни ўғирлаб кетган қуролли гуруҳлар кўпинча улар учун товон талаб қилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нигерия: масжидга ҳужум оқибатида ўнлаб киши ҳалок бўлди

396 12:33 26.10.2021

Эрдоған ва Месут Ўзилга мусулмонларнинг халқаро  мукофоти берилади

1085 17:20 12.09.2021

Ўзбекистон ва Нигер давлати "ВАҚФ" ташкилоти раҳбарлари учрашди

1033 22:30 04.09.2021

Нигерияда вабо эпидемияси: қурбонлар сони ортяпти

581 17:05 17.08.2021

Нигерияда ўнлаб мусулмон ўлдириб кетилди

1197 13:05 17.08.2021
« Орқага