Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нигерияда яна ўқувчилар ўғирлаб кетилди

895

Нигерияда декабр ойидан бери тўртинчи марта ўқувчилар ўғирлаб кетилди. Бу сафаргиси мамлакат шимолидаги Кадуна шаҳрида юз берди.

“Евроньюс” хабарига кўра, қуролланган шахслар ҳарбий академия яқинидаги Федерал ўрмончилик механизация коллежига бостириб кириб, 210 кишини ўғирлаб кетган, улар орасидан ўқитувчилар ҳам бор.

Ўғирлаб кетилганлардан 180 нафари, жумладан, 42 нафар ўқувчи қиз ва 8 нафар ўқитувчи қутқарилди. 30 ўқувчидан ҳозирча дарак йўқ.

Кадуна штати Ички хавфсизлик ва ички ишлар комиссари Самуэл Аруваннинг айтишича, қутқарилганлар орасида ярадорлар бўлиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Маълумотларга қараганда, ўтган йили Кадуна штатида рўй берган қуролли тўқнашувларда 937 киши ҳалок бўлган, 1972 киши ўғирлаб кетилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўн беш ёшлилар давлати

4875 17:50 13.10.2022

Сув балоси 76 нафар нигерияликнинг ҳаётига зомин бўлди 

268 17:30 12.10.2022

Нигерияда ўғирлаб кетилган 15 нафар бола қутқарилди

522 13:35 07.09.2022

Нигерияда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортмоқда 

458 18:25 29.08.2022

Нигерияда “Боко Ҳарам” жангарилари йўқ қилинди

391 12:25 25.08.2022

Нигерияда вабодан вафот этганлар сони ортиб бормоқда

405 16:50 24.08.2022
« Орқага