Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ногиронлик устидан ғолиб келган Ғоним Мифтаҳ

10464

Ғоним Мифтаҳ Қатар пойтахти Доҳада бошланган футбол бўйича 22- Жаҳон Чемпионатини Қуръони каримдаги: “Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир”. (Ҳужурот сураси, 13-оят) оятини ўқиш билан бошлади.  У “Ногиронлик устидан ғолиб” лақабли қатарлик ёш йигит бўлади.

Жисмнинг “тўртдан бири” билан ҳаёт кечираётган имконияти чекланган йигит деярли имконсиз кўрингандай нарсаларга чақириқ ташлаган, ҳаёт учун курашган инсондир. 

У жуда ноёб бўлган “каудал ажралиш синдроми, пастки тана қисмисиз бўлган деформация ва бел умуртқаларининг деформацияси” касалликлари ташхиси билан оғриган. 

Ғоним ўсмирлик вақтида “Осиёга меҳрли қўллар” фонди томонидан “Яхши ният элчиси” деб танланган, шунингдек, Кувайт амири Сабоҳ Аҳмад ас Сабоҳ томонидан Қатар молия маркази рекламаларидаги иштирокидан сўнг “Тинчлик элчиси” дея танланган эди. 

Ҳаракатланиши чекланган, саломатлигидаги жиддий муаммоларига қарамай у фигурали учиш, альпинизм, футбол, баскетбол каби спорт турлари билан шуғулланади. Сузиш борасидаги эришган муваффақиятлари натижасида денгизга 18 метр чуқурликка шўнғишга ҳам эришган.  

Ғоним Мифтаҳ Форс кўрфази давлатлари, кўплаб араб давлатларида ўтказилган халқаро мусобақа ва турнирларда иштирок этиб, кўплаб мукофотлар олган. БААда ҳам ўсмирлар ўртасида ўтказилган спорт мусобақаларида медалларни қўлга киритган. 

У шундай дейди: “Спорт мен учун мушакларимни чиниқтиришга ва ўзимга бўлган ишончни ортишига ёрдам бўлади”. Имконияти чекланган бўлишига қарамай, Ғоним яна тадбиркорлик билан шуғулланади ва ҳозирда унинг музқаймоқ ишлаб чиқариш компанияси бор ва уни бошқа ҳудудларда ҳам кенгайтириш ниятида. 

Матонатли йигит кўп маротаба ногиронликка таслим бўлмасликка аҳд қилганини, доимий тиббий муолажалар ва бу борадаги улкан муаммоларга қарамасдан, сабр-тоқат, чидам ва яхши ният, келажак ҳақидаги ижобий ўй-фикрлар билан енгиб чиққанини айтади. “Мен онамдан бу оламда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ эканини билдим” дея ҳикоя қилади.

“Ногиронлигимга қарши чиқдим, дейдиганлар ҳам бор, лекин мен ногиронлигимга қарши чиқмадим, балки у билан яшай олдим ва ҳаётдан катта умид билан ўз йўлимда давом этдим, дейман”, - дейди у. 

Шунингдек, Ғоним Мифтаҳ ижтимоий тармоқлар ва бошқа алоқа воситалари орқали имконияти чекланган инсонлар ҳам жамиятда ўз ўринларига эга фаол инсонлар бўлишлари мумкинлиги ҳақида ижобий рисолалар, мурожаатлар юборишни ҳам йўлга қўймоқчи.

P.S. Ғоним Мифтаҳ 2002 йил 5 майда Доҳа шаҳрида туғилган. "Ғоним доим омадли" китоби муаллифи. Автомашинани жуда яхши бошқаради. Ютубда 900 мингга яқин аъзоси бўлган шахсий саҳифаси бор.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

974 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1356 15:03 28.05.2023

Озарбайжонда Мустақилликнинг 105 йиллиги нишонланмоқда

1217 12:50 28.05.2023

Диний қўмита «Ҳаж-2023» мавсуми қачондан бошланишини эълон қилди

1897 11:22 28.05.2023

Тумор, кўзмунчоққа ўхшаш нарсаларни машинага осиб қўйиш ҳақида

3253 09:20 28.05.2023

Туркияда сайлов. Эртага ким ғалаба қозонади, Эрдоғанми ё Қиличдорўғли?

4560 18:45 27.05.2023
« Орқага