Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нохуш статистика: 2021 йилда хорижда вафот этган мигрантлар сони очиқланди

998

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 2021 йил давомида хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган ва у ердан қайтган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилган ёрдам ҳақида маълумот берди.

2021 йил давомида агентлик томонидан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 8 811 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 295 102 нафарига маслаҳат хизматлари, 6 283 нафарига ижтимоий ёрдам, 13 424 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган.

Мигрантларнинг 7 534 нафарига бир марталик моддий ёрдам ажратилган, 358 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилган.

Шунингдек, хорижда қийин аҳволда қолган 321 нафар фуқаро қайтарилиб, вафот этган 518 нафар фуқаро жасади олиб келинган. Оғир тан жароҳати олган 17 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилган.

Агентлик ахборотига кўра, меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 984,1 минг доллар миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

3 ойда Ўзбекистонга импорт қилинган парранда гўшти ҳақида маълумот берилди

640 14:20 16.05.2022

Нархлар ўсиши: Украина — Россиядаги зиддиятли вазиятнинг Ўзбекистон бозорларига таъсири

1465 12:31 12.03.2022

Хитой «юқори даромадли давлат»га айланяпти

1448 15:35 17.01.2022

Хитойда туғилишнинг камайиши сабаби айтилди

1954 14:05 17.01.2022

Ўзбекистон аҳолиси бир кунда қанча одамга кўпаймоқда? – Статистика маълумотлари

1387 09:44 14.01.2022
« Орқага