Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Номинг ўчсин, уруш! – Араб давлатларида дон тақчиллиги бошланди  

1020

Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари (асосан Ливан, Миср ва Ливия) Россия ва Украина ўртасидаги уруш бошланганидан бери озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида жиддий муаммоларга дуч келди. 

Юқоридаги мамлакатлар буғдойга бўлган талабининг катта қисмини импорт ҳисобига қоплайди. Хусусан, Ливаннинг буғдойга бўлган эҳтиёжининг атиги 10 фоизи маҳаллий фермерлар томонидан таъминланади. Яъни бу Яқин Шарқ давлати деярли бутунлай хориждан ғалла етказиб беришга боғлиқ. 

Йил бошига қадар ғалланинг катта қисмини Россия ва Украинадан сотиб олган Миср ва Ливияда ҳам вазият худди шундай. 

Россия ва Украина компаниялари Мисрга буғдойнинг 80 фоизигача етказиб берарди. Ливия эса кўпроқ мамлакатлардан дон импорт қилади, аммо умумий импортнинг 40 фоиз Россия ва Украина ҳиссасига тўғри келади. 

Буғдой импортининг қисқариши туфайли Ливияда бир бўлак ноннинг оғирлиги пасайган, нархлар эса кўтарилган. Мамлакат аҳолиси Украинадаги урушдан олдин 1 динорга тўртта нон сотиб олган бўлса, бугун вазни 30 фоизга камайган учта нон олади. 

Россия ва Украина ўртасидаги бешинчи ойдан бери давом этаётган уруш Ливан ва Мисрда ҳам ун маҳсулотлари нархининг кескин ўсишига сабаб бўлди. Озиқ-овқат хавфсизлиги мавзуси ҳар учала давлатда ҳам устувор масалага айланди. 

Миср дунёдаги энг йирик дон импортчиларидан биридир. Ўтган йил охирида Миср 13,3 миллион тонна дон импорт қилган, шундан 8,96 миллиони Россия ҳиссасига тўғри келган. 

Россия-Украина уруши туфайли 3 мартдан бошлаб Мисрда бир тонна дон нархи 53 долларга ошди. Мамлакат расмийларининг айтишича, дон омборлари заҳиралари беш ойга етади. 

Очиқ манбаларга кўра, Ливан буғдой импортининг 65 фоизи ҳам Украина ва Россиядан келади. Барча буғдой импорти Ливан Марказий банки томонидан субсидияланади. Давлат кўмагида харид қилинган буғдой ун тегирмонлари ёки хусусий корхоналарга тегишли тегирмонларга тақсимланади. 

Бироқ Украинада давом этаётган уруш фонида Ливан апрель бошидан бери инқирозга юз тутмоқда. 

Жиддий иқтисодий инқироз ҳукм сураётган Ливандаги новвойхоналар бир неча кундан бери ишламай қолди. 

Ҳукумат бир ой ичида буғдой етказиб бериш тикланмаса, мамлакатда ғалла инқирози юзага келиши муқаррар, дея хавотирларини яширмаяпти. 

Ливан Савдо вазири Амин Салом, Онадўли нашрига берган интервюсида, узоқ муддатда ғалла инқирозини ҳал қилиш фақат маҳаллий қишлоқ хўжалиги секторини ривожлантириш орқали мумкинлигини таъкидлади. 

Унга кўра, ҳукумат мамлакатнинг турли ҳудудларида учта дон омбори қуришни режалаштирган, бунинг учун 40 миллион долларлик бюджет керак. 

Саломнинг қайд этишича, Украинадаги уруш туфайли мамлакатдаги 11 та ун заводидан бештаси ишламаяпти. “Айни дамда нон тақчиллиги кузатилмаяпти. Аммо, агар ғалла импорти давом этмаса, вазият ўзгаради”, — деди вазир.

Манбалар асосида Azon.uz мухбири Аҳмад Али тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

108 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

224 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

276 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

213 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

333 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

298 18:58 18.08.2022
« Орқага