Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ноннинг сифати қачон назоратга олинади?

833

Кеча, 26 ноябрь куни AОКAда “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентликлари мутасаддилари ҳамда ОAВ вакиллари иштирок этди. 

Aнжуманда Azon.uz мухбирининг “Дўконларимиздаги бўлка нонларнинг нархи бир хил, аммо сифати турлича. Баъзи дўконлардагиси юқори навли ундан тайёрланган бўлса, бошқасида пастроқ сифатдаги ун маҳсулотидан тайёрланган. Балки бу нонларнинг оғирлиги ҳам белгиланган меъёрда эмасдир. Ноннинг сифати қачон назоратга олинади? Бу бўйича Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги қандай ишларни амалга оширмоқда?” деган саволига Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги бошқарма бошлиғи Ботиржон Шарипов шундай жавоб берди:

“Нон бўйича “Ўздонмахсулот” AЖ билан биргаликда йил давомида икки юздан ортиқ ўрганишлар ўтказилган. Биринчи ўринда ишлаб чиқарувчилар билан тушунтириш ва суриштирув ишлари олиб борилган. Бу суриштирувлар натижасида сиз айтиб ўтган ҳолатлар ҳам кузатилиб 20 фоизни ташкил қилган. Бу вазиятларда ишлаб чиқарувчи маҳсулотларини савдодан қайтариб олиш чоралари кўрилган. Ҳозирда истеъмолчилар томонидан тушаётган саволлар бўйича ҳам мунтазам ишлаб келинмоқда. Стандарт бўйича бўлка нон оғирлигини 600 гр ва 300 гр қилиб ишлаб чиқариш мумкин. Нон маҳсулотларини ташиш бўйича қоидалар ҳали жорий қилинмаган ва шу масала устида ишлар олиб борилмоқда. Шу кунгача ташиш ишлари билан ишлаб чиқарувчининг ўзи шуғулланиб келмоқда. Бу ҳолатни назоратга олиш учун ҳаракатдамиз”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миср президенти: «Нон нархини оширмасак бўлмайди...»

1372 09:50 06.08.2021

Ливанда нон нархи кескин кўтарилди

862 14:30 24.03.2021

Раво кўрмаса Маъбуд, найласин султон Маҳмуд?

2557 03:59 13.05.2020

Ашхободда нон танқислиги келиб чиқмоқда

1319 19:33 09.05.2020

Бағрикенг болажон

2226 07:00 08.05.2020
« Орқага