Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Норвегия ТИВ қароридан Исроил ғазабланди

1297

Норвегия Исроилнинг ноқонуний аҳоли пунктлари маҳсулотларини Исроилнинг тан олинган чегаралари доирасида ишлаб чиқарилган товарлардан фарқлаш учун уларни аниқ белгилашга қарор қилди, деб хабар қилган мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги.

Бу қарор Исроил ҳукуматини ғазаблантирди.

«Исроил томонидан босиб олинган ҳудудлардан келаётган озиқ-овқат маҳсулотларига маҳсулот қаердан келгани ва унинг Исроилнинг қайси аҳоли пунктидан келиб чиққанлиги ҳақида ёрлиғи бўлиши керак», - дея тушунтирган вазирлик. Бу чора Исроил томонидан босиб олинган Жўлан тепаликлари, Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилдаги ҳудудларга, жумладан, Шарқий Қуддусга нисбатан қўлланилади.

Норвегия ҳукумати импорт қилувчилардан мамлакатнинг халқаро тан олинган чегараларидан ташқарида ишлаб чиқарилган Исроил товарларига «Made in Israel» сўзлари ўрнига «босиб олинган ҳудудларда ишлаб чиқарилган» белгисини қўйишни талаб қилишга қарор қилди. Яҳудия-Самария, Жўлан ва Шарқий Қуддусдаги яҳудий аҳоли пунктларида ишлаб чиқарилган товарлар маркаланиши керак. Халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан, бу ҳудудларнинг барчаси «вақтинчалик босиб олинган» мақомига эга.

Норвегиянинг таъкидлашича, бу ҳаракатдан мақсад –  истеъмолчилар маҳсулотларнинг келиб чиқишини белгилаш орқали адаштирмасликлари керак. Европа Комиссияси буни 2015 йилда ўтказиш керак деган қарорга келганди ва буни Европа Иттифоқининг барча аъзоларига тавсия қилган. Норвегия Европа Иттифоқига аъзо бўлмасада, Европа иқтисодий ҳудуди аъзоси ва иттифоқ билан яқин иқтисодий алоқаларга эга.

«Норвегиянинг қарори тўғри йўналишдаги муҳим ҳуқуқий ва маънавий қадам бўлиб, Исроил аҳоли пунктлари маҳсулотларини бойкот қилишга олиб келади», деган Фаластин ТИВ. «Бу ишғолчи давлатга қарши санкциялар қўллаш йўлидаги тўғри қадам, чунки аҳоли пунктларини қуриш халқаро ҳуқуқ ва имзоланган келишувларни жиддий бузиш ҳисобланади. Бу уруш жинояти ва инсониятга қарши жиноят ҳисобланади».

750 000 дан ортиқ исроиллик кўчманчилар халқаро ҳуқуқ, хусусан, IV Женева конвенциясини бузган ҳолда босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Қуддусдаги ноқонуний аҳоли пунктларида истиқомат қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

97 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

122 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

131 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

137 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

303 09:45 16.08.2022

Эрон Рушдийга қилинган суиқасд бўйича баёнот берди

235 09:24 16.08.2022
« Орқага