Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нукусдаги намойишларда 500 дан ортиқ фуқаро қўлга олинган

756

Нукусдаги тартибсизликларда қатнашганликда гумонланиб, 500 дан ортиқ фуқаро ҳибсга олинди. Бу ҳақда душанба куни Миллий гвардия Миллий гвардия Ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров маълум қилди.

Даврон Жуманазаровнинг таъкидлашича, 1-2 июль кунлари Нукусдаги тартибсизликларда қатнашгани учун воқеа жойларида ушланган 516 нафар фуқаро ички ишлар органларига топширилди.

Суриштирув давомида маъмурий чоралар қўлланилган айрим фуқаролар қўйиб юборилаётгани таъкидланди.

Комендантлик тартибини бузгани учун 110 нафар фуқаро ички ишлар идораларига топширилган. 12 та автотранспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди.

Нукус шаҳрида комендантлик режимига риоя қилмаган 58 нафар шахс қўлга олинган, шундан 28 нафарига маъмурий баённома расмийлаштирилди, қолганлари билан профилактик суҳбат ўтказилиб, қўйиб юборилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

103 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

224 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

274 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

212 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

333 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

298 18:58 18.08.2022
« Орқага