Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нурота туманида “Чуя” жоме масжиди янги биноси фойдаланишга топширилди

892

Шу яқин кунларда Нурота туманидаги “Чуя” жоме масжидининг янги биноси Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан ҳомийлар жалб этилган ҳолда, қуриб фойдаланишга топширилди.

Ушбу эскириб қолган масжид биносида бундан икки йил олдин Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида қайта қуриш ишлари бошланган эди. Бугунги кунда саховатпеша инсонлар ҳиммати ва маҳалла аҳлининг ҳашари билан “Чуя” масжид қуриб битказилди.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки “Чуя” масжиди Нурота туманининг шарқ томони, яъни Нурота тизма тоғларининг Оқ тоғ ён бағрида жойлашган. Жоме олдидаги чашмадан зилол сув оқиб туради. Масжид 20 аср бошларида маҳаллий халқ ташаббуси билан ҳомийлик ва ҳашар йўли билан қурилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Нурота” деворлари устидаги аравалар (2-қисм)

931 11:00 20.02.2019
« Орқага