Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нью-Йоркда оммавий отишмалардан сўнг қурол ишлатишни чекловчи қонун қабул қилинмоқда

350

Нью-Йорк Олий суди кўплаб жамоат жойларида қуролларни тақиқлаш бўйича фавқулодда қонунни қабул қилди. Қонунда қурол сотиб олувчиларнинг фойдалана олиш салоҳияти ва ижтимоий тармоқдаги аккаунтларини текшириш ҳақида бандлар ўрин олган.

Бу қонуннинг қабул қилиниши Техасдаги бошланғич мактаб ва Нью-Йоркнинг Буффало мавзесидаги озиқ-овқат дўконида юз берган отишмалардан сўнг муҳим эканлиги исбот топди.

Таҳлилчиларнинг айтишича, янги чекловлар ҳуқуқий муаммоларга олиб келиши мумкин. Қуролларни чеклаш масаласи қуролга эгалик тарафдори бўлган республикачилар ва қатъий чекловларни хоҳлаётган демократлар ўртасида баҳсларни келтириб чиқармоқда.

Бироқ, содир этилган зўравонликлар натижаси икки партияни ҳам якдил қарор қабул қилишга мажбур қилди, натижада АҚШнинг қарийб 30 йиллик ичидаги қурол назоратига оид энг муҳим қонуни қабул қилинмоқда.

Қонунга кўра, янги харидорларга нисбатан чуқурроқ текширувлар ўтказилади, давлатга таҳдид солиши мумкин деб ҳисобланган одамлардан эса қуроллар олиб қўйилади.

1-сентябрдан кучга кирувчи қонун қуйидагиларни ўз ичига олади:

➖ Нью-Йоркдаги Times Square'да, шу жумладан, мактаблар, университетлар, ҳукумат бинолари, норозилик намойишлари ўтказиладиган жамоат жойлари, соғлиқни сақлаш муассасалари, ибодат жойлари, кутубхоналар, ўйин майдончалари, боғлар, барлар, тeaтрлар, стадионлар, музейлар, сайлов участкаларида ўқотар қурол олиб юриш тақиқланади;

➖ Одамларга ҳеч қандай бизнес ёки иш жойига қурол олиб киришга рухсат берилмайди;

➖ Лицензия олиш учун ариза берувчилар тўртта характерга оид маълумотномалар:  ўқотар қуроллар хавфсизлиги бўйича машғулотлардан ўтиш, ўқ отиш амалиётини ўташ, даврий текширувдан ўтиш,  турмуш ўртоғи ҳамда танишлари билан ўртасидаги ижтимоий алоқа маълумотларини тақдим этишлари керак;

➖ Ариза берувчилар сўнгги уч йил ичида фойдаланган ижтимоий тармоқ аккаунтлари рўйхатини топширишлари керак бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

77 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

217 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

263 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

207 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

326 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

291 18:58 18.08.2022
« Орқага