Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Афғонистондан келтирилган самолётларини Тошкент ва Душанбега бермоқчи

1090

АҚШ Ўзбекистон ва Тожикистоннинг Афғонистонда террористларга қарши курашда ёрдам бериши эвазига ушбу давлатларга элликка яқин ҳарбий самолёти ва вертолётларини бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Politico онлайн-нашри маълум қилди.

Гап Американинг ўтган йили афғон учувчилари толиблардан омон қолиш учун Ўзбекистон билан Тожикистонга олиб қочиб ўтган самолёт ва вертолётлар ҳақида кетмоқда.  

«Режа шундаки, Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларини қўриқлашдаги  хавфсизликни кучайтириш ва террорчиликка қарши кураш соҳасида муносабатларни чуқурлаштириш бўйича  норасмий келишувга кўра, ҳаво кемаларининг айримларини Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматига бериш», – деган хабарда исмини сир тутган мансабдор.  

Politico нашрининг ёзишича, «Толибон» қўшниларидан АҚШ Афғонистонда ағдарилган ҳукуматни таъминлаб келган енгил жанговар самолётлар ва вертолётларни қайтариб беришни талаб қилиб келмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия халқаро можароларга туртки берди – эксперт

123 21:34 30.01.2023

Бувижон, мен барибир келаман

454 19:40 30.01.2023

Қуръони карим борасида 25 та ҳақиқат

677 18:40 30.01.2023

Кўнгилли аскарларни Мудофаа вазирлиги таъминлайди

408 17:20 30.01.2023

Washington Post: АҚШ Украинага Абрамс танкларини юборилиши ҳақида маълумот берди

449 16:40 30.01.2023

Покистон масжидида портлаш: ўнлаб киши ҳалок бўлди

424 15:58 30.01.2023
« Орқага