Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ОАВ: Эрон Озарбайжон ҳарбий самолётлари учун ҳаво бўшлиғини ёпади

813

Эрон Озарбайжон Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари учун мамлакат ҳаво чегарасини ёпди. Бу ҳақда сешанба куни Al Arabiya телеканали маълум қилган.

Унга кўра, «Эрон Озарбайжон ҳарбий самолётлари учун ўз ҳаво бўшлиғини ёпмоқда». Al Arabiya таъкидлашича, Теҳрон вакили «Озарбайжонни стратегик хатолар қилишдан огоҳлантирган».

Телеканал хабарига кўра, Озарбайжон ўз навбатида Эроннинг диний раҳбарининг Бокудаги идораси ёпилганини эълон қилган.

Ўтган куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Теҳроннинг Бокуни Эрон билан чегарага яқин жойлашган ҳудудларга Исроил кучларини жалб қилиш ҳақидаги иддаоларини рад этган. Алиев, шунингдек, Озарбайжоннинг бошқа давлатлар билан қандай даражадаги муносабатлар ўрнатилишини ўзи белгилашини қўшимча қилган.

Аввалроқ, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён «Қорабоғ озод қилиниши пайтида минтақага бир қанча террорчилик ҳаракатлари кириб келганини, Исроил ҳам бу кескинликдан фойдаланишга уринаётганини» айтганди. Вазирнинг сўзларига кўра, «Қорабоғдаги тўқнашувлар пайтида Эрон сиёсий даражада Исроилнинг [Озарбайжон ҳудудида] бўлишидан хавфда эканини билдирган». Эрон ўз чегаралари яқинида Исроил кучларининг борлигига тоқат қилмайди, дея қўшимча қилган у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халқаро суд Арманистоннинг Озарбайжонга қарши даъвосини рад этди

76 11:30 08.12.2021

Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланувчи Парижда ҳибсга олинди - ОАВ

214 10:46 08.12.2021

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

302 10:12 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

179 09:39 08.12.2021

БААда дам олиш кунлари ўзгаради

711 09:15 08.12.2021

Минглаб фуқародан асоссиз айбловлар олиб ташланди, юзлаб фуқаро оқланди

417 08:08 08.12.2021
« Орқага