Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ОАВ: «Хитойда коронавирус тадқиқотини АҚШ молиялаштирган»

1049

Америка Қўшма Штатлари кўршапалаклардаги коронавируслар ва уларнинг одамларга юқиши хавфини ўрганиш учун бир нечта илмий ташкилотлар, шу жумладан Хитойнинг Ухан шаҳридаги Вирусология институтига 3 миллион доллардан кўпроқ маблағ ажратган, деб ёзади Intercept интернет-нашри ҳужжатларга асосланиб.

Нашрнинг таъкидлашича, унинг ихтиёрида АҚШнинг Хитойда вирусологик тадқиқотларни молиялаштириши мавзусида 900 саҳифали материаллар, жумладан, 2014-2019 йилларда Миллий Соғлиқни Сақлаш Институтлари гранти тўғрисидаги маълумотлар бор.

«Лойиҳа, ҳайвонлар коронавирусининг одамлар популяциясига кириб боришига қандай омиллар сабаб бўлиши, хавф остида бўлган ҳудудларда янги касалликларнинг пайдо бўлишига аниқлашга қаратилган», дейилади ҳужжатда.

Ухан шаҳридаги Вирусология институти, бўлажак коронавирус пандемиясининг маркази, грант олувчилар рўйхатига киритилган. Материалларнинг нашр этилиши америкалик солиқ тўловчиларнинг пулига молиялаштириладиган лойиҳа Covid-19 пайдо бўлишига ҳисса қўшиши мумкин, деган тахминларга яна бир сабаб бўлди.

АҚШ разведка ҳамжамияти илгари коронавирус табиий ҳодиса ёки Ухандаги лабораториядан келиб чиққанини аниқлаш учун етарли маълумотга эга эмаслигини тан олган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қандаҳордаги теракт қурбонлари сони ортди

314 10:33 16.10.2021

Байрутда снайперлар намойишчиларга ўт очди. Ҳалок бўлганлар бор

390 17:00 14.10.2021

ОАВ: Эрон Озарбайжон ҳарбий самолётлари учун ҳаво бўшлиғини ёпади

616 14:10 06.10.2021

“Исроиллик учувчини топиш учун эронлик генерал олиб қочилган” – ОАВ

1148 11:05 06.10.2021

Қамоқхонада Саакашвилини илиқ кутиб олишган – ОАВ

715 11:10 04.10.2021

ОАВ: Афғонистонда хорижий визалар учун қора бозор пайдо бўлди

798 22:20 16.09.2021
« Орқага