Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази совуқ кунлар бошланаётганидан огоҳлантирди.
Жорий йилнинг 1-5-декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келади.
3-5 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 4-7 совуқ, кундуз кунлари 0-3 даража илиққача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида кечалари 10-13 совуқ, кундуз кунлари 4-7 даража совуққача пасаяди.
Совуқ кунларда тоғ ва тоғ олди ҳудудларига чиқишда эҳтиёткор бўлиш тавсия этилади.