Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Оч ва чанқаган қариялар Орқадоғни кутиб олишди

2998

Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг шаҳарга келиб масжид очилишида иштирок этиши учун қариялар Орқадоғни кутиб олиш маросими репетициясида соатлаб машқ қилдирилди.

Шаҳар ҳокимияти бир ҳафта давомида жамоат жойларини тартибга келтириш ва марказий кўчаларни таъмирлаш билан банд бўлди. Олдинги президент Сапармурод Ниёзов даврида қурилган эски масжид ҳовлисида эса қариялар ҳар куни соатлаб кутиб олиш маросимига тайёргарлик кўрди. Уларнинг ҳар бири қаерда туриши ва нима қилиши лозимлигини ёддан билиши шарт бўлган. 

Президент келишидан бир кун олдин репетиция кеч соат 17:00дан тунги соат 23:00га қадар давом этган. Ўтган вақт давомида қарияларга на овқатланиб олишга ва на сув ичишга рухсат берилган. Уларнинг энг ҳурматлилари Бердимуҳамедов билан шахсан кўришиши, қишлоқ оқсоқоллари эса орқада жимгина туриши керак бўлган.

Репетиция вақтида қанд касали бор бир қария ҳушидан кетиб қолган. Аммо ўша ҳолатда ҳам миллий хавфсизлик ходимлари қарияга ёрдам беришни тақиқлаган ва барчага ўз жойида туришни буюрган.

Ҳушидан кетган қария полиция ходимлари томонидан ташқарига олиб чиқилган ва фақат ўша ерда тиббиёт ходимлари ёрдам беришига рухсат этилган. Ўрнига “заҳира”даги қария унинг жойини эгаллаган.

Аммо шунча машаққатга қарамай Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олиш учун фақат бир неча қариялар борган холос. Қолганлар масжид биносининг иккинчи қаватида кутиб турган ва фақат эҳсон дастурхони ҳақида телерепортаж суратга олинаётган пайтда пастга тушишга рухсат этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сердар Бердимуҳамедов отасининг мактубини Шавкат Мирзиёевга топширди

980 08:14 18.01.2022

Туркманистонда «Дўзах дарвозаcи» ўчирилади

2833 17:05 08.01.2022

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасидаги энг катта ҳамкорлари маълум қилинди

922 18:10 04.01.2022

Собиқ Совет Иттифоқи: Тожикистон аҳоли кўпайиши бўйича биринчи ўринда

3043 13:05 03.01.2022

Мадаминбек русларга қарши курашмаган!

7054 18:05 26.12.2021

Ўзбекистонда хурмо экспорти камайди

731 10:34 22.12.2021
« Орқага