Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Одам савдоси билан шуғулланган икки нафар аёлга ҳукм ўқилди

615

ЎзАнинг хабар беришича, Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1999 й.т. “М.Р.” (аёл) ҳамда Нурафшон шаҳрида истиқомат қилувчи, 2000 й.т. “Қ.А.” (аёл) ўзаро тил бириктириб, қизларни Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юборишган. 

Туркияда яшовчи “А” исмли аёл эса қизларга авиачипта сотиб олиш, уларни кутиб олиш ҳамда фоҳишалик билан шуғуллантириш ишларига масъул бўлган. 

Жумладан, 2022 йилнинг апрель ойи бошларида “М.Р.” ва “Қ.А.”лар Тошкент шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. “А.А.”ни Туркия давлатига бориб, фоҳишалик билан шуғулланиш орқали ҳар ойда 2 минг АҚШ доллари ишлаб топишга қизиқтиришган ҳамда дастлабки “даромади”нинг тенг ярмини уларга бериши кераклигини тушунтиришган.  

Ўз навбатида Туркия давлатида яшовчи “А” исмли аёл “А.А.”га хорижга чиқиш паспорти олиши учун 50 АҚШ доллари ва “Тошкент-Истанбул-Анқара” йўналиши бўйича авиачипта юборган. 

ДХХ ходимлари томонидан ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “М.Р.” қизни Тошкент халқаро аэропортига олиб келиб, Туркия давлатига юбормоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.  

Шунингдек, тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида унинг шериги “Қ.А.” ҳам ушланди. 

Уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. 

Жорий йилнинг август ойида жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан “М.Р.”га нисбатан 3 йил ва “Қ.А.”га нисбатан эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.   

Лекин “Қ.А.”ни оилавий шароитини, икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, Жиноят Кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

195 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

400 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

232 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

222 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1732 12:50 30.11.2022

Об-ҳавода кескин ўзгариш кутилмоқда

750 11:54 30.11.2022
« Орқага