Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Охират уламолари

6431

Бунда илмни охират учун талаб қилган ва ишлатган содиқ олимлар кўзда тутилади. Қадимдан охират уламолари қандай бўлишлари ҳақида баҳслар бўлиб келган. Улардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Олим қоидага мувофиқ қилиб амр ва наҳийларни адо этиб туриши лозим.

Олим зоҳид бўлиши ҳам, мубоҳ нарсалардан юз ўгириши ҳам шарт эмас. Аммо у иложи борича дунёга уринмаслиги керак. Ҳар бир жисм ҳам оғирликни кўтаравермайди. Одамлар турлича бўладилар.

Ривоят қилинишича, Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ яхши таомларни тановул қилар ва уловнинг озуқаси яхши бўлса, хизматга ярайди, дер эди.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ қашшоқликнинг оғирлигига сабр қилишга одатланган эди.

Охират уламолари қуйидагиларни яхши биладилар:

Дунё арзимас матоҳдир. Охират шону шарафдир. Иккиси икки кундошга ўхшайдир.

Охират уламолари охиратни устун қўядилар. Уларнинг амаллари гапларига хилоф бўлмайди. Улар охиратда фойда берувчи илмга мойил бўладилар.

Охират уламолари фатво беришга шошилмайдилар. Ўта ишончли бўлмагунча фатво бермайдилар.

Охират уламолари амалларни бузувчи, қалбларни кирлантирувчи, васвосни қўзғатувчи омилларни чуқур ўрганадилар. Зотан, амалларнинг суврати осон. Аммо уларни поклаш қийин.

Диннинг асли ёмонликдан сақланишдир. Ёмонликни билмагунча, ундан сақланиб бўлмайди.

Охират уламолари шаръий амалларнинг сирлари ҳақида баҳс ва уларнинг ҳикматлари ҳақида мулоҳаза юритадилар. Агар сирини билолмаса, шариатга таслим бўлиш кифоя қилади.

Охират уламолари саҳобаларга ва тобеъийнларнинг яхшиларига эргашадилар.

Абу Нуъайм ва Абдулбаррлар келтиган ривоятда ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу фақиҳнинг тарифида қуйидагиларни айтадилар:

«Сизларга ҳақиқий фақиҳнинг хабарини берайми? У одамларни Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилмайдиган ва уларга Аллоҳ таоло осий бўладиган ишларга рухсат бермайдиган кишидир. Одамларни Аллоҳнинг «макри»дан бепарво қолдирмайдиган кишидир. Бошқага рағбат қилиб Қуръонни тарк қилмайдиган кишидир. Фиқҳи бўлмаган ибодатда яхшилик йўқдир. Фаҳми бўлмаган фиқҳда ҳам яхшилик йўқдир. Тадаббури йўқ қироатда ҳам яхшилик йўқдир».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг «Руҳий тарбия» китобидан қисқартириб олинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюртмачининг пулидан ортса, олсам бўладими?

970 19:05 09.06.2023

Швециянинг терроризмга қарши қонунига Европа Иттифоқи “назаридан ўтиши” керак

606 17:41 09.06.2023

Мусо алайҳиссаломнинг ҳажлари

1195 16:55 09.06.2023

Душманимнинг душмани дўстимдир ёхуд Озарбайжон ва Исроил алоқалари ҳақида  

1198 14:03 09.06.2023

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

1984 11:03 09.06.2023

Тожикистонда Қатар амири иштирокида «Имоми Аъзам» жоме масжиди очилди

1095 09:46 09.06.2023
« Орқага