Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Оли Имрон сураси тафсири

9571

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида марҳамат қилади:

Оли Имрон

«Албатта, куфр келтирганларга уларнинг моллари ҳам, болалари ҳам Аллоҳ(азоби)дан бирор нарсага асқотмас. Ана ўшалар – ўзлари оловнинг ёқилғисидирлар» (10-оят).

Одатда ҳимояга муҳтож одам бу дунёда мол-дунёсини, фарзандларини ишга солади. Кофирлар бу нарсани ўзгармас қоида, деб тушунадилар. «Пулинг бўлса, чангалда шўрва» қабилида фикр ва иш юритадилар. Куфр ҳукм сурган жамиятда ҳаммадан кучли нарса пул бўлиб, «пули бор одам хоҳлаган ишини қила олади» деган эътиқод бор.

Лекин, агар Аллоҳ таоло бирор бандага азобни ирода қилиб қолса, уни на пули ва на болалари Аллоҳнинг азобидан қутқара олмайди:

«Албатта, куфр келтирганларга уларнинг моллари ҳам, болалари ҳам Аллоҳ(азоби)дан бирор нарсага асқотмас».

Аксинча, баъзи вақтларда айнан молу дунёси ёки бола-чақаси бошига битган бало бўлади. Охиратдаги ҳоллари эса ҳеч шак-шубҳасиз, маълум:

«Ана ўшалар – ўзлари оловнинг ёқилғисидирлар».

Ҳа, молу дунёси, бола-чақаси кўплигидан ғурурга кетиб, кофир бўлган шахслар охиратда дўзах оловига ёқилғи бўлишдан бошқага ярамайдилар.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: islom.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россияда мактаб адабиётларида Қуръон, Инжилга қўйилган тақиқ олиб ташланади

872 18:35 16.12.2022

Қуръонни тугатиб ота-онасига бағишласа бўладими?

2742 12:16 09.12.2022

Ногиронлик устидан ғолиб келган Ғоним Мифтаҳ

10064 15:40 26.11.2022

Катта Лангар Қуръони Луврда намойиш этилади

737 18:40 28.10.2022

Муфтий: “Катта Лангар Қуръони – Ислом оламининг ноёб қўлёзмаси” ёхуд Парижда намойиш этиладиган қадимий Қуръон нусхаси ҳақида

1011 22:19 22.10.2022

Турклар Қуръони Каримни япон тилига таржима қилди

618 16:50 20.09.2022
« Орқага