Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Олима аёллар: Марям Устурлобийя

1123

Марям Устурлобийя - Х асрда Сурияда туғилган мусулмон олимаси. У  қадимги ислом давридаги ягона аёл астроном сифатида танилган. Марям қуёш ва юлдузларнинг вақт ва жойлашуви билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун қадимий астрономик жиҳоз - устурлобни ишлаб чиққани билан машҳур.

Бу замонавий дунёда биз кўриб турган транспорт ва алоқа учун пойдевор қўйиб берган Марям илмий жиҳатдан салоҳиятли ва ғайриоддий ақл эгаси эди.

Марямнинг устурлобни ривожлантиришга бўлган мойиллиги у отасининг унинг устида ишлаётганини кўрганида пайдо бўлган. У Бағдодда бир устурлоб ишлаб чиқарувчи инсонга шогирд бўлган. У ўзининг қизиқувчан қизи билан устурлоб ҳақидаги чуқур билим ва тажрибаларини баҳам кўрар эди.

Устурлобни ишлаб чиқиш Марямдан мураккаб математик ҳисоблар ва аниқликни талаб қилди, лекин у аста-секин унинг андозасини ўзлаштирди. Бу нарса шаҳар ҳукмдори Сайфуддавлани ҳайратга солди, ҳукмдор унинг ишини жуда мураккаб ва илғор дея баҳолади. Марям ўз иши билан шу қадар машҳур бўлдики, уни Ҳалабдаги суд ишига ёллашга қарор қилишди. Бундан ташқари, у навигация ва вақтни ўлчаш техникасини ривожлантиришга ёрдам берди.

Устурлоблар нима? 

Оддий устурлоб металл ёки ёғочдан ташкил топган дискдан иборат эди. Дискнинг ўртасида алидаде деб номланган ҳаракатланувчи кўрсатгич ҳам мавжуд бўлган. 

Устурлоблар қуёш, ой, юлдузлар ва сайёраларнинг ўрнини аниқлашда фойдали бўлган. Улар астрономия, астрология ва мунажжимлар башоратида ҳам ишлатилган. Уни мусулмонлар қиблани топиш, намоз вақтларини, Рамазон ва Ҳайитнинг бошланиш кунларини аниқлаш учун махсус ишлатардилар.

Марямнинг астрономия соҳасидаги ҳиссалари 1990 йилда Паломар расадхонасида Генри Э. Холт томонидан кашф этилган камар астероидига 7060 ал-Ижлийяҳ номи берилганда тан олинди. 

Ушбу фан шайдоси ва унинг устурлобларга бўлган қизиқишидан илҳомланиб нигериялик-америкалик ёзувчи Ннеди Окорафор «Бинти» романини ёзди. Унинг романи Небула мукофотига сазовор бўлган.

Ўтмишнинг астрономия шайдоси бўлган мусулмон аёли ҳақида билиш барча учун қизиқ бўлса керак. У бутун дунё бўйлаб миллионлаб Ислом қизлари учун ўрнак бўла олади.

Муҳаммад Довуд тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фитнадан узоқ туринг!

503 16:45 03.07.2022

Равалпиндидаги тарихий уйлар хавф остида

433 18:00 26.06.2022

Шуҳрат Барлос: «арман геноциди» – тарихдаги буюк сохтакорликдир

6060 13:05 20.06.2022

Тарих илмида бизникилар ва хорижликлар 

725 09:25 12.06.2022

Қатағон қурбонлари: Азиз Хўжаев – етти тилни билган олим

1322 09:03 22.05.2022

Расулуллоҳни маҳзун этган йил

706 16:00 12.05.2022
« Орқага