Circulation журнали мақоласида парацетамолни узоқ муддат қўллаш организм учун ўта салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида айтилади.
Эдинбург университети мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, парацетамолни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш юрак хасталиги, шунингдек, инсультнинг ривожланиш хавфини сезиларли даражада оширади. Бу, айниқса, қон босими юқори бўлган одамларга тегишли.
Тадқиқотда гипертония билан оғриган жами 110 нафар бемор иштирок этган. Икки ҳафта давомида уларнинг баъзилари кунига тўрт марта парацетамол, қолганлари эса плацебо қабул қилишди. Натижада, текширилганларнинг қон босими фақат кўтарилганлиги маълум бўлди.
Шу билан бирга, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда ҳам юрак хасталикларини ривожланиш эҳтимоли ортади. Тегишли маълумот Сент-Луисдаги Вашингтон университети тадқиқотчилари томонидан 153 769 кишининг соғлиғи ҳолати ҳақидаги маълумотлар асосида олинган.