Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Олимларни олима аёллар тарбиялайди

1126

Ақл ва фикрлаш қобилияти инсониятга Аллоҳ томонидан берилган энг улуғ неъматлардан ҳисобланади. Инсон мана шу сифатлари орқали бошқа махлуқотлардан ажралиб туради ва айнан мана шу сифатлар туфайли бошқа мавжудотлар инсонга бўйсундириб қўйилган. 

Мана шунга кўра барча мусулмон уламолар – фақиҳлар, муфассирлар, муҳаддислар, мутакаллимлар, ислом файласуф ва адиблари, ҳатто ғайри мусулмон уламолар ҳам бир овоздан айтишадики, илм ва маърифат аёлу, эркакларнинг, умуман, инсониятнинг комиллик сифатидир. Ҳудди шунингдек, жаҳолат аёлу, эркакларнинг, умуман, инсониятнинг нуқсонлилик сифати ҳисобланади. Демак биз ҳам илмнинг яхши, жаҳолатнинг ёмон эканига хулоса қилишимиз мумкин. 

Динимиз ислом ҳам инсоннинг ақли ва соф фитратига ниҳоятда юқори қиймат берар экан, қандай қилиб бу масала аёлларга келганда тескари маъно касб этиши мумкин?! Яъни, қандай қилиб аёллар учун илм сифати нуқсон, жаҳолат сифати эса камолот бўлиши мумкин?! Асло бундай эмас. 

Исломнинг аёллар таълим-тарбиясига нақадар жиддий эътибор қаратгани тарихдан барчага маълум. Ўтмишни ибрат назари билан ўрганар эканмиз Набий алайҳиссаломнинг даврларида, кейинчалик, исломнинг гуллаб-яшнаган вақтларида ҳам илм, одоб ва ислом маданиятини ўрганган аёлларнинг кўп сонли эканига гувоҳ бўламиз. Бунга мўминларнинг оналари Оиша, Ҳафса, Умму Салама розияллоҳу анҳунна, ёки бўлмаса  Даҳмо бинту Яҳё, Зайнаб аш-Шаҳорий, Асмо Сорсорий, Фотима ат-Танвиҳийя, Фотима ал-Мақдисийя, Фотима ас-Самарқандийя, Оиша ал-Қуртубийя, Оиша бинту Юсуф ва бошқаларни мисол келтиришимиз мумкин. 

Юқорида санаб ўтган исмларимиз ислом оламининг турли даврларида яшаб ўтган олима аёллар жамоасидан бир нечта намуналар холос. Ислом оламидаги олима аёлларнинг сони нақадан кўп эканини Имом Заҳабийнинг Ибн Асокир ҳақларида айтган қуйидаги фикрларидан билиб олишимиз мумкин. Имом Заҳабий айтадиларки: “Имом Ҳофиз Ибн Асокирнинг ҳадис фанидан таълим олган устоз аёллари сони саксон нафарга етган эди”. 

Биргина Ибн Асокирнинг ҳадис фанидан таълим олган устоз аёллари саксон нафарга етган экан, ўша вақтдаги илмли аёлларнинг сони қанча бўлганини тасаввур қилиб олаверинг! Муҳими бу аёллар руҳият, ахлоқ ва тақвосиз қуруқ илм билан кифояланиб қолишмаган, балки, улар намоз, рўза, дуо, зикр, яхшилик ва тақвони ҳам ўзларига асос қилиб олишган. Шу билан бирга ўрганган илмларини бошқаларга тарқатиш орқали Аллоҳнинг даъвати ва Ислом ривожи учун хизмат ҳам қилишган. Шу каби илм ва тақво соҳибаси бўлган аёллар ислом жамиятига Ибн Асокир, Абу Ҳиббон, Хатиб Бағдодий, Ибн Ҳажар Асқалоний каби кўплаб машҳур уламоларни етиштириб беришган. 

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Исмоил тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

972 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1052 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

695 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1371 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

723 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1474 15:30 07.06.2023
« Орқага