Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Олимларнинг устидан кулманг!

1669

Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу яҳудийларнинг энг катта олимларидан бўлганлар. У зот Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб, иймон келтириб ўтирганларида бошқа яҳудий олимлар Пайғамбаримиз билан музокара қилишга келиб қолишган, шунда янги иймон келтирган  Абдуллоҳ ибни Салом: “Эй Расулуллоҳ, менинг мусулмон бўлганимни айтмасдан олдин улардан мен ҳақимда сўраб олинг, кейин мусулмон бўлганимни айтасиз, мен эса  яшириниб тураман”, деган. 

Улар киришганда Пайғамбар алайҳиссалом яҳудийларнинг катталаридан: “Абдуллоҳ ибн Салом ҳақида нима дейсизлар”, деб сўраганларида яхудларнинг катталари ибн Саломни роса мақташган:  У бизнинг саййидимиз насаб жиҳатидан ҳам, илм жиҳатидан ҳам улуғимиз ва энг ишончли кишимиз бўлади, дейишган. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом Абдуллоҳ ибн Саломнинг мусулмон бўлганини айтишганда қабиланинг катталари бир сонияда ўзгаришган ва олдинги айтган гапларининг тескарисини айта бошлашган: унинг ўзиям, отасиям бизнинг юзи қаромиз эди ва ҳоказо..
Улар ана шундай иккиюзламачи беҳаё ва бевафо бўлишган. 

Афсуски бу умматнинг олимларини, гарчи ҳақиқатни айтишса-да, ўзларига ёқмаган гапни эшитгани учунгина ёмон кўрадиган ва уларнинг устидан кулиб мазах қиладиганларнинг ҳоли ҳам шуларга ўхшайди.

Бу ҳақда имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадиларки:

"Олимларининг устидан кулаётган умматни кўрсам, яҳудларни эслайман. Яҳудийлар ҳам ўзларига келган пайғамбарларни инкор қилар, ўлдириб бўлишгач, “оҳ, оҳ, у қандай яхши эди-я”, деб надомат қилар, янги келган расулни яна шу кўйга солардилар”.

Бу уммат илғорларининг айбини очиш, имкон қадар уларни обрўсизлантириш оқибатида шиалик вужудга келган бўлса, кичик доирадаги ҳурматсизликлар ҳам ўша жирканч оқимнинг белгиларидандир.
Эй охирзамон болалари, дин хизматидаги одамнинг айбини билсангиз ҳам, яширишга урининг! Яхшилик йўли билан ўзига айтинг! Омма олдида шармисор қилишга шошилманг! Унга отилган тош замирида динга отилган таъна тоши ҳам турганлигини унутманг!”

Бугунки кунда замонамизнинг кўзга кўринган  уламоларига қарши иғво ва фитна байроғини кўтарганлар, ўз нафсларига ёқмагани учунгина уларга маломат тоши отаётганлар  ўзлари қилаётган касблари нақадар хатарли, оқибати хусрон ва надоматдан бошқа нарса эмаслигини билганларида эди, асло бу разил йўлга қадам қўймаган бўлишарди.

Аллоҳ таоло барчамизни ислоҳ қилиб қалб кўзимизни очсин ва тўғри йўлга ҳидоят қилсин.

Мақсудбек Мадиримов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Япон олимининг саратон ва инсульт хавфини камайтирадиган маҳсулот ҳақида фикрлари

1463 12:40 28.09.2021

Имом Табарий. Тўққиз ёшида ҳадис тўплай бошлаган олим (1-қисм)

1226 22:55 06.08.2021

Ибн Халликон лақаби билан машҳур бўлган олим

1264 21:05 29.07.2021

Салла учун дорга тортилган олим (1-қисм)

2233 22:45 16.07.2021

Олимнинг ўлими – оламнинг ўлими

3238 17:55 16.06.2021

Azon.uz мухбирининг озарбайжонлик олим билан суҳбати

1364 15:30 30.05.2021
« Орқага