Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари қачон бошланиши маълум қилинди

1058

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг хабар беришича, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни тасдиқланди.

Унга кўра, пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021-2022-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2021 йил 5 августдан бошланади ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.

Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади ва  биринчи смена 07:00 да, иккинчи смена 19:00 да бошланади.

 

Шунингдек, олий таълим муассасаларига кириш имиҳонларидаги тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, жами 3 соат вақт ажратилиши белгиланди.

Унга кўра, барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

  • она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл;
  • математика – 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл;
  • Ўзбекистон тарихи – 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл.
  • Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 63 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

  • 1-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3.15 баллдан, максимал балл – 63 балл;
  • 2-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3.15 баллдан, максимал балл – 63 балл.
  • Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 126 балл.

2021-2022-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 70 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Энди ОТМга киришда мактабдаги баҳолар ҳам ҳисобга олинади

579 14:10 20.11.2021

Талаба тарбияга муҳтож бўлса...

1258 21:05 02.11.2021

«Ўзбекча инновация» ёхуд талабанинг иши таълим олиш(ми?)

1066 17:35 26.10.2021

ОТМда 6 сентябрдан дарс машғулотлари бошланади

687 10:20 05.09.2021

ОТМга кира олмаганлар бепул ўқитилади

1443 15:35 02.09.2021

Юртимиздаги ОТМлар янги ўқув йилини қандай шаклда бошлаши маълум қилинди

569 17:44 25.08.2021
« Орқага