Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Омадсиз Швеция: вирус вакцинадан сўнг ҳам юқмоқда

1491

Швецияда эмлашнинг камида битта дозасини олган 2 миллиондан ортиқ одамнинг 5,9 мингдан ортиғи (0,3%) эмлашдан уч ҳафта ўтгач Covid-19 билан касалланган. Улардан 20 нафари реанимацияда, 187 киши вафот этган. 4 май куни Швеция соғлиқни сақлаш идораси томонидан эълон қилинган маълумотлар шундан далолат беради.

Тўлиқ эмланган 700 минг ҳолатда 1624 кишига яна касаллик юққан (0,2%), олти киши реанимация бўлимларида даволанган ва 67 киши вафот этган.
Шу билан бирга, швед олимлари натижалардан мамнун бўлиб, эмланган ва касал бўлиб қолганларда интенсив терапияга кириш ёки ўлиш хавфи эмланмаганларга қараганда камлигини таъкидлайди.

“Ҳеч қандай эмлаш касал бўлиш эҳтимолини истисно қилмайди. Аммо, юқумли касалликлар тарқалиш кўлами ва эмланганлар сонини ҳисобга олган ҳолда, оғир ҳолатлар сони кам», - деган Швеция бош эпидемиологи Андерс Тегнел.

Ўтган йили швед эпидемиологлари жамоавий иммунитетга умид қилиб, ижтимоий масофани узоқлаштириш зарурлигини умуман рад этишган. Қариялар уйлари айниқса коронавирусдан азият чекишди, аммо Швеция соғлиқни сақлаш хизмати ҳам бу ерда қутулиш йўлини топди - бўғилиб қолган кекса одамларга жуда катта дозада опиоид берилди, бу эса қисқа вақт ичида ўлимнинг кескин ўсишига олиб келди. Бироқ, Швецияда уни коронавирусга боғлаш қабул қилинмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Теҳронда Украина самолёти уриб туширилди

428 10:05 08.01.2022

Канада Эрондан авиаҳалокат қурбонларининг оилалари учун товон талаб қиляпти

638 15:05 04.01.2022

“Швед демократлари” мусулмон мактабларини ёпишга чақиряпти

802 13:28 30.11.2021

Пайғамбар алайҳиссаломга карикатура чизган Ларс Вилкс даҳшатли ўлим топди

10005 07:35 04.10.2021

СССР бетараф Швецияни ҳам бомбардимон қилган эди

2559 21:00 21.05.2021

Ўзбекистоннинг Афинадаги консуллиги ёпилади, Швецияда элчихона очилади

1351 20:30 05.05.2021
« Орқага