Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Омикрон» штамми Ўзбекистонга кириб келдими? – Нурмат Отабеков жавоб беради

1005

Ўзбекистонда коронавируснинг янги “омикрон” штамми билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Бу ҳақда республика санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилган.

«Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон ҳудудида омикрон штамми топилмаган», — деган Отабеков.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги амалдаги мониторинг тизими коронавируснинг янги штаммларини самарали аниқлаш имконини бермоқда.

«Ҳар куни республика ҳудудига 20-22 минг нафар фуқаро кириб келади, ҳар куни 35-40 нафар беморни аниқлаймиз. Яъни, касалликни чегарада, мамлакатга киришда аниқлаймиз», - деган мутахассис.

Отабековнинг таъкидлашича, ҳозирда янги штамм билан касалланиш тенденцияси, интенсивлиги ҳақида турли фикрлар мавжуд.

"Жанубий Африка Республикаси билан тўғридан-тўғри ҳаво алоқамиз бўлмасада, омикроннинг учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келишини инкор этишга ҳаққимиз йўқ. Лекин шуни айта оламанки, бу SARS-CoV-2 вирусининг турларидан бири”, деган Отабеков.

У, Ўзбекистонда қўлланилаётган коронавирусга қарши вакциналар рекомбинантдир. Рекомбинант вакциналар коронавируснинг ҳар қандай оқсил штаммига қарши тура олади, дея қўшимча қилган.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фавқулодда йиғилишдан сўнг, Жанубий Африкада топилган коронавируснинг янги вариантини ташвишга соладиган деб таснифлашга қарор қилди.

ЖССТ маълумотларига кўра, янги омикрон коронавирус штаммининг тарқалиши билан боғлиқ умумий глобал хавф «жуда юқори» деб баҳоланмоқда ва унинг бутун дунё бўйлаб янада тарқалиш эҳтимоли ҳам юқори.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонга келувчилар учун мажбурий экспресс-тест нархи маълум қилинди

741 16:40 15.01.2022

Европаликларнинг ярмига омикрон юқиши мумкин

375 09:26 12.01.2022

Таълим онлайн тизимга ўтадими? – бошқарма бошлиғи жавоб берди

1875 18:10 10.01.2022

Коронавирус бўйича матбуот анжумани ўтказилмоқда

650 17:06 10.01.2022

ОТМ талабалари коронавирусга қарши тўлиқ эмланади  

331 09:15 10.01.2022

Жанубий Африкалик олимлар пандемия қачон тугашини тахмин қилишмоқда

1345 20:35 09.01.2022
« Орқага