Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Она бедарак кетган ўғлини топди, аммо...

2306

Ёмғирли ҳавода уст-боши ҳўл, қўлларида эълонлари билан кўзлари ёшли бир она кўчаларда айланиб юрарди. 

—  Куршатимни излаяпман, кўрган-билган, хабарини эшитган бўлса, айтсин, ёлвораман. Ўн беш йилдан бери ўғлим йўқ... — дерди ўтган-кетганга музтар термулиб.  Ёнига оҳиста яқинлашдим ва сўрадим:

— Онажон, бир муаммоингиз бўлса, менга айтинг, вазирликда ишлайман. Албатта бирор чорасини топармиз, — дедим. Дарҳол қўлтиғидан тутиб, идорамга олиб бордим. Иссиққина хонада танасига илиқлиқ ёйилиб, бироз ўзига келгач, ўн беш йил олдин ўғли йўқолиб қолганини ва шундан кейин ҳеч қачон хабар олмаганини айтди. Чоли вафот этганидан кейин бояқиш аёл ёлғиз қолибди. 

Ҳар куни кўчаларни кeзиб ўғлини излар экан. Юрак-бағрим эзилди ва дарҳол телефонимни олиб, масъул шахсларга ҳолатни тушунтирдим. Вилоят амният мудири дўстим бўлгани учун бевосита ундан илтимос қилдим. Кекса аёлнинг манзилини олиб, ўзига бевосита хабар беришимни айтиб, машинамда уйигача ташлаб қўйдим. Томидан чакка ўтадиган, деразаларининг бурчакларидаги ёриқлардан совуқ кирадиган эски уйни шундай тартибли, тоза ва озода тутар эканки, пойгакни ҳатто кир қилмай деб андишада эдим.

Бир бурчакда қироатлик (лавҳ) устида очиқ турган Қуръони карим ва ёйилган жойнамозни кўриб онахонга бўлган эҳтиромим ортди. 

Ўша ҳафта ишимдан ортган вақтимни аёлнинг ўғлини топиш учун сарфладим. Ниҳоят, вилоят амният мудиридан ижобий хабар келди. Куршат Алниачик номли киши ҳозир 32 ёшдалигини ва молиявий аҳволи жойидалигини билдим. Менга келган хабарларга кўра, ишлари яхши, бир савдогар эди. Иш вақтидан кейин бу хабарни Ҳалима онага айтиш учун идорамдан югургилаб чиқдим. Ўн беш дақиқадан кейин эшиги олдида турардим. Шундоқ эшикни тақиллатмоқчи бўлганимда:

— Роббим, Ўзинг умидимни адо қилма! Ўлмасимдан дунё кўзи билан ўғлимнинг дийдорига эришишни насиб этгин! — дея ёлворганини эшитдим ва кўп куттирмай деб эшик қўнғироғига қўл узатдим. Эшикни очгани заҳотиёқ фарзандини топганимизни айтдим. 

Онахоннинг кўзида ёш билан мени бағрига осганини унутолмайман. Энди бу хароба уйда яшамаслигини айтдим. Машинага ўтириб, менга берилган манзилга бирга кетдик. Эшик қўнғироғини чалгандим, баланд бўйли, кўркам эркак очди. Ҳалима она ўша ондаёқ ўғлини таниди-да, ҳўнграб йиғлаганча ўғлини қучоқлади. Куршатда эса севинч ҳисларини кўрмадим. Ўзимни таништирдим ва онаси бир неча йил кўчаларда уни излаганини айтдим. 

Бу лаҳзаларда Ҳалима она Куршатнинг юзидан кўзини узмади. Мамнун бўлиб у ердан чиқар эканман, Ҳалима она кўзи ёшли ҳақимга дуолар қилиб қолди.  Бу воқеадан бир ҳафта ўтиб ўтмас Ҳалима онани яна ўша  аҳволда, қўлларида эълон билан учратдим. Ҳайратда қотиб қолдим. Бу гал йиғламасди. Арвоҳ каби эди. 

— Она, ўғлингизни топдик-ку, яна кимни излаяпсиз? — дегандек бўлдим. Қўлидаги қорайган зарба изларини кўрсатди. Сўнг ўн беш йил аввал ўғиллари йўқолмаганини, ўз истаги билан унинг ёнидан кетганини айтди. Мен Ҳалима онани Куршатнинг ёнига ташлаб кетганимдан кейин, у ерда қолмаслиги учун аёлга зуғум қилибди. Яна ёрдам беришимни айтдим. 

— Йўқ, болам, — деди у, — мен ўғлимни ҳеч топилмайдиган ҳолатда йўқотган эканман. Мен ўғлимнинг ўн беш йил олдинги ҳолини излашда давом этаман.  Чунки инсон умидсиз яшай олмайди. Уни топишдан олдин уни топиш умиди билан бахтли эдим.  Менга меҳр билан қараган жажжи Куршатимни умримнинг охиригача излайман. Энди ҳеч қачон тополмаслигимни билсам ҳам... 

Шундай деди ва қўлидаги эълонлардан бирини менга тутқазиб: "Куршатимни излаяпман" — дея баланд овозда ҳайқириб, юриб кетаверди. У атрофда "Куршатимни излаяпман" дея ҳайқирар экан, ортидан маҳзун термулиб қолавердим...

Суат Ўзге

Таржимон: Умида Адизова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Икки маънодан бирининг устун келиши ёки уларнинг баробарлиги

68 22:05 30.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Дорга осилган бош вазир, 35 йиллик қози ва пачоқланган машина...”

279 21:40 30.11.2021

“Ҳалол” сертификати бўлмаганлар ҳам маҳсулотини “ҳалол” белгиси билан сотяпти...

303 21:05 30.11.2021

Динимни ўрганаман: намоз ракатлари орасида гапирмаслик ҳақида

554 20:05 30.11.2021

Кобулдан Тошкентга авиарейслар очилмоқда

337 19:06 30.11.2021

Қорақалпоғистондаги ўрмонда содир бўлган ёнғин бартараф этилди

180 19:00 30.11.2021
« Орқага