Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Онанинг бегонаси бўлмайди

1570

Бугун автобусда юз берган ҳолат эътиборимни тортди. Бекатга тўхтаган автобуснинг эшиклари очилди. Манзилига етиб келганлар бирма-бир туша бошлади. Охирида бир онахон автобус эшигини ушлаган ҳолда тушаётганларида ҳайдовчи эшикни ёпиб юборди. (Aтайлаб қилмагани аниқ, лекин нега бундай қилганига ҳам тушунмадим. Чунки кейин ҳам камида уч дақиқа бекатда турдик).

Хуллас, эшик онахоннинг қўлини қисиб қолди. Одамлар бақир-чақир қилишди. Эшик очилди. Онахон миқ этмади, тушиб йўлида давом этди. Менинг диққатимни тортган биринчи ҳолат шу. Эшикка қўлинг қисилиб қолса-ю, на бунга сабабчи одамга бир оғиз гапирмасанг, на "вой" деб қўймасанг! Мен шу аёлда айрим эркакларда йўқ бўлган ғурурни кўрдим.

Иккинчи ҳолат эса воқеанинг давомида кузатилди. Ҳайдовчининг "қилмиши"дан ғазабланган йўловчилар уни маломат қилиб кетишди. "Қаёққа шошяпсан?", "Қарасанг, ўласанми?", "Кўзинг борми?" каби жавобсиз саволлар ёғдирилди. Бир томондан қаралса, улар тўғри иш қилгандек. Лекин бирор киши, шу жумладан ўзим ҳам онахоннинг ортидан бориб ҳол сўрашга ярамадик.

Агар шу аёлнинг ўрнида ўз онамиз бўлганида нима қилардик? Ҳайдовчиниям "энасини кўрсатиб", бориб онамизнинг қўлларини уқалаб, ўпардик. Нега кимнингдир онаси бўлган бу аёлдан ҳеч бўлмаса "яхшимисиз?" деб сўраб қўймадик? Ким бўлишидан қатъи назар у аввало ОНА-ку! Онанинг эса бегонаси бўлмайди!

Aслида бутун ҳаётимиз шу воқеага ўхшаб кетар экан. Кўпинча айбдорни излаш, уни айблаш, айбини бўйнига қўйиш билан бандмиз ва буни қойиллатамиз. Лекин ўша айбдор сабаб жабр кўрганлардан кўнгил сўрашга ярамаймиз. Aдолатни таъминлаш учун жазолаш ҳам керак, лекин бу дегани жабрдийдаларга эътиборсиз бўлиш керак, дегани эмас-ку!

Шерали Солиев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бола ўзиники бўлса, истаганча калтаклаш мумкинми?

998 21:32 29.11.2021

Ўз боласидан воз кечган «она»

2296 09:20 27.08.2021

Қаёққа кетяпсан, дунё?! Ёхуд ногирон онасига қўл кўтарган қиз ҳақида...

1887 05:00 07.08.2021

Ўғри бола ва ҳакима она

1605 18:10 07.06.2021

Москвада аёл икки боласини бўғиб ўлдирган

1527 16:15 21.02.2021
« Орқага