Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Онлайн-аукционлар ўтказишнинг янги тартиби жорий қилинади

705

«E-auksion» электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг «Электрон онлайн-аукцион ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида қуйидагилар белгиланган:

  • иштирокчиларга, шу жумладан чет эл фуқароларига аукционда қатнашиш учун электрон рақамли имзо калити сертификати масофадан туриб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан бепул тақдим қилинади;
  •  объектларни аукционга чиқариш учун тўланадиган йиғим бекор қилинади;
  • аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабар у ўтказиладиган кундан 30 кун олдин эълон қилинади;
  • хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб аукцион жараёни якунига қадар иштирокчиларга объектни сотиб олиш бўйича аукцион қадамига боғланмаган ўз нарх таклифини киритиш ҳуқуқи берилади;
  • сотилган объектнинг қиймати БҲМнинг 5 минг бараваригача бўлганда, тўловларни 10 иш куни, 5 минг бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлганда тўловларни 15 иш куни мобайнида тўлаш имконияти яратилади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
  • аукцион ғолиби тўловларни тўлашдан бош тортган тақдирда, ғолиб ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари аукционлардан четлатилади (тўловларни тўламаслик ҳолати биринчи марта содир этилганда бир йил муддатга, иккинчи марта такрорланса муддатсиз даврга).
  • аукционга чиқарилган объектларни сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат аукционда камида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат берилади.

Маълумот учун: ушбу тартиб электрон савдо платформаси орқали сотилиши ёки ижарага берилиши белгиланган барча турдаги активларга нисбатан татбиқ этилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда тотализатор сайтларига кириш чекланмоқда

877 18:05 29.09.2021

«Тонировка»ни электрон расмийлаштириш орқали чегирма олиш мумкин бўлади

1279 14:20 15.09.2021

Хитойлик болаларнинг онлайн ўйинларни ўйнаши қатъий чекланди

609 15:25 31.08.2021

Онлайн «Тартил дарслари». «Фажр» сураси давомидан ижоза олишга тайёрмисиз?

721 16:10 27.08.2021

«Имтиҳон» онлайн савол-жавоб мусобақаси 34-сон

335 17:00 26.08.2021

Юртимиздаги ОТМлар янги ўқув йилини қандай шаклда бошлаши маълум қилинди

486 17:44 25.08.2021
« Орқага