Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Оқшоқдан чойхона палов бўлмаслиги ёхуд илмий тадқиқотларга ажратиладиган маблағ ҳақида

1815

Мамлакатнинг қай даражада ривожланганлиги унинг айни вақтда илмий-тадқиқот ва ривожлантириш ишлари (Research and Development, R&D) учун қанча маблағ ажратишига тўғридан-тўғри боғлиқ ҳисобланади. Бутун дунё бўйича ушбу йўналишга энг катта маблағ сарфлайдиган давлатлар Жанубий Корея ва Исроил ҳисобланади. Ушбу давлатлар ЯИМ нинг 4,5 фоизини айнан илмий-тадқиқот ишлари учун сарфлайди. 

Маблағ томондан қаралганда AҚШ ва Хитой дунёдаги илмий тадқиқот учун энг кўп пул сарфлайдиган давлатлар ҳисобланади. Масалан, ўтган 2020 йилда Хитой 378 миллиард доллар (ЯИМ нинг 2,4 фоизи) ажратган. Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон ҳеч мақтана олмайди. Қуйидаги графикда Ўзбекистоннинг R&D учун мамлакат ЯИМнинг неча фозини ажратиши Жаҳон банки маълумотларига асосланган ҳолда кўрсатилган.

Кўриб турганингиздек 2000 йилда ЯИМнинг 0,36 фоизи сарфланган бўлса, у йилдан-йилга камайиб 2018 йилда 0,13 фоизгача тушган. Ривожланаётган мамлакатларнинг ҳар бирида R&D учун ажратиладиган маблағ фоизи йилдан-йилга кўтарилиб бормоқда, бизда ушбу кўрсаткич аксинча пастга тушиб бормоқда.

Ҳолва деган билан оғиз чучимайди, шундай экан, Scopus, Web of Sciense (WOS)да мақола чиқаринглар дейишдан аввал шароитни яхшилаш, олимларга илмий-тадқиқот учун ажратиладиган маблағ миқдорини оширишса яхши бўлар эди. Чунки майда оқшоқ (бизда майдаланиб кетган, фақатгина аталага ишлатиладиган гуручни шунақа аташади) гуручдан чойхона палов дамлаб бўлмаганидек, йўқ бўлган шароитда ва жуда ҳам кам пулга Scopus va WOS журналларида чоп этиладиган мақола ёзиб бўлмайди.

Бахтиёр Шералиев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дунёнинг 136 мамлакати «глобал солиқ»қа рози, бироқ...

1307 19:10 09.10.2021

Иккита қамоқхонаси бор герцоглик

1917 21:10 08.09.2021

Расмий тили 16 та бўлган мамлакат

2178 14:30 10.05.2021

2021 йил қайси мамлакатларга қийин келиши мумкин?

891 20:30 04.01.2021
« Орқага