Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Ортга қайтишни истаган қочқинлар учун эшигимиз очиқ” – Сурия ҳукумати

363

Сурия Ташқи ишлар вазири Файсал Миқдод бошқа мамлакатларда яшаётган қочқинлар ортга қайтиши мумкинлигини маълум қилди. 

У БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида Туркия ва Американи Суриядан аскарларини олиб чиқишга чақириб, бу кун келиб албатта амалга ошишини таъкидлади. 

Файсал Миқдод қочқинлар Сурияга қайтиши мумкинлигини айтган бўлса-да, Amnesty International ташкилоти Сурия ҳукуматини қочқинликдан қайтган фуқароларни тизимли равишда қийноққа солиш, камситиш ва жинсий зўрлашларда айбламоқда. 

Яқинда ташкилот эълон қилган ҳисоботда айтилишича, Сурия чегарачилари ва полициячилари уруш пайтида ватанини тарк этган барчани террорчи деб ҳисобламоқда. Ҳисобот Сурияга қайтган қирқдан зиёд қочқин ва уларнинг қариндошлари берган гувоҳликларга асосланган бўлиб, уларнинг сўзлари 2020 йилнинг июли ва 2021 йилнинг июни оралиғида ёзиб олинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сурия: “Туркияга қўшилган ҳудудимизни қайтариб оламиз”

846 14:35 03.12.2021

Сурия: қочқинлар лагерлари қаттиқ шамолдан зарар кўрди (фото)

302 12:45 02.12.2021

Сурияда кимёвий қурол қўллаганлар ҳали ҳам жазолангани йўқ

301 09:34 01.12.2021

Сурия муфтийсиз қолди

1868 10:20 17.11.2021

Япония Дамашқдаги элчихонасини қайта очмоқчи эмас

420 14:55 16.11.2021

АҚШнинг авиазарбаларида ўнлаб суриялик ҳалок бўлган

482 10:05 15.11.2021
« Орқага