Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ортга йўл йўқ

1628

Совет пайтидан қолган чиркин бир тушунча бор – давлат пули дейишади. Йўқ, давлат пули деган нарса йўқ. Халқ пули бор! Халқ тўлаган солиқлардан тўпланган, халққа тегишли ер ости ва усти бойликларини сотишдан тушган ва халқ меҳнати асосида йиғилган пуллар халқ пули дейилади, давлат пули эмас!

Ана шу халқ пулини давлатга, амалдорларга ишониб топширар эканмиз, улардан ҳисобот талаб қилишимизга ҳаққимиз бор. Қандай қилиб сарфланаётгани устидан назорат ўрнатишга, халқ пулини сарфлаш ваколатига эга ташкилотлар фаолиятининг шаффофлигига эришишга ҳақлимиз ва шундай бўлиши шарт.

Акс ҳолда бир тийинга қиммат, Ўзбекистон учун фойдаси йўқ “еб-ичар – эртага унутар” қабилидаги тадбирлар уюштириб, меҳмонлар учун "100 минг сўмлик сомса, 1 миллионлик шарф олинди", деб кўзимизга “қум сепишади”, халқ пулини туя қилишда давом этишади.

Бироқ шу ўринда бир мулоҳаза туғилади: агар шафофликни талаб қилсак, бундай маълумотларни ошкор қилиш халқ мунозарасига сабаб бўлишини кўрган айрим раҳбарчалар танқиддан зада бўлиб, яна ўз қобиғига ўралиб олмасмикан? Танқид уларни чўчитиб юбормайдими? Бундай маълумотларни эълон қилмаслик керак, деган хулосага олиб бормайдими?

AzonTV илмий маърифий онлайн телеканалида узатилган “Фикрат” таҳлилий дастурининг навбатдаги сони “Ўзбекистонда медиа, сўз эркинлиги ва цензура” мавзусига бағишланди. Унда Ўзбекистон Либерал демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раисининг Ғоявий мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Бобур Расулев билан шу масалалар юзасидан фикр алмашилди.

- Йўқ, уларни чўчитиб юбормайди. Чунки давлат органлари фаолиятида шаффофликка эришиш - давлат стратегиясида белгиланган қадам, дейди Бобур Расулев. - Ортга йўл йўқ. Аввало, давлат раҳбари буни талаб қиляпти. Иккинчидан, ҳозир давлат идораларида сайтлар ҳамма маълумотларни эълон қилиб боришга мажбур. 

Бундан 4 йил муқаддам, пандемиядан олдин Қирғизистон Республикасида Мўғулистон ва АҚШ билан ҳамкорликда, Транспарантлик, яъни шаффофлик бўйича ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этгандим. Ўша ерда кўп нарсаларни ўргандик. Шулардан келиб чиқиб айтишим мумкинки, ҳар бир ташкилотда бюджет масаласида, молия масаласида маълумотлар беркитилса, бу ҳолатни жамоатчилик ўрганиб, бунга мутасадди бўлган давлат идораларига тегишли тавсиялар бериши керак. Шунда жамоатчилик назорати, яъни жамоатчилик мониторинги шаклланади. Давлат идоралари бундай маълумотларни беришга мажбур. Бу маълумотлардан келиб чиққан ҳолда журналистлар, блогерлар, депутатлар, жамоатчилик вакиллари, оқсоқоллар тегишли саволлар беришади. Улардан жавоб олишади. Жиноят аломатлари аниқланган тақдирда, ҳуқуқ-тартибот идоралари улар билан шуғулланиб, ўрганишлар ва кўрилган чоралар ҳақида халққа ҳисобот бериши керак. Бундай тизим яратилса, давлат идораларидаги масъулиятни кучайтиради. Пировардида эса давлат манфаатларига хизмат қилади, дейди Бобур Расулев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Human.uz раҳбар ва ижодий гуруҳини «орган ходимлари» олиб кетди

89 15:35 27.01.2023

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

144 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

141 14:20 27.01.2023

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

206 13:50 27.01.2023

Ражаб ойининг фазилатлари

150 12:15 27.01.2023

Руслар Украинага янги ракета зарбалари бера бошлади

466 11:35 27.01.2023
« Орқага