Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ота-онани эъзозлаш жаннат калитидир!

2652

Бир болага етти маҳалла ота-она дейилади. Лекин баъзида ёшлар қўшниси ёки бирор яқин танишидан танбеҳ эшитса, уларга ғазабини сочади. Вақти келса, ўз ота-онасининг насиҳатлари малол келади. Кимдир уларга панд-насиҳат қилса, «ёш бола эмасман, ўзим биламан» деб жеркиб беради. Гарчи ҳамма фарзандлар ҳам шундай бўлмаса-да, сўнгги вақтлар ўз падарию, волидасининг қадрига етмаётган, уларнинг юзига оёқ қўяётган ёшлар салмоғи ортиб бораётгани рост. Бунда уларни ортиқча эркалатиб юбораётган ота-оналарни айблаш керакми ёки жамиятнинг таъсири сабаб ёшлар ана шундай тарбиясиз бўлиб кетяптими, буниси қоронғу. Лекин бир нарса аниқки, ота-онасини норози қилган, уларнинг қадрига етмаган кишининг «бири икки бўлмайди». Вақт ўтиб аттанг қилганида эса ота-онаси бу дунёда бўлмаслиги мумкин.

Бир куни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг онаси уни «хой, Абу Ҳурайра» деб чақириб қолади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу «лаббай» дедилар, бироқ «лаббай» деганда овозлари онасининг овозидан бироз кўтарилиб кетганини сезиб, истиғфор айтишга ўтирдилар. Кейин бозорга бориб, иккита қул сотиб олиб, мана шу гуноҳига тавба сифатида уларни Аллоҳ йўлида озод қилдилар.

Ушбу ривоят ота-онасига бақириб муомала қилаётган, уларни эл-юрт олдида шарманда қилаётган фарзандларга ўрнак бўлиши керак. Ота-она ҳар доим фарзандини кечиради. Фарзанд яхшилаб тавба қилса, Аллоҳ таоло ҳам унинг қилмишларидан ўтади. Аммо бу тавбани, узрни қиёматга қолдириш мумкин дегани эмас.

Баъзилар ота-онасининг ҳурматини жойига қўяди, уларнинг раъйига қарши бормайди. Лекин кўпинча пул топаман, тирикичилик қиламан деб уларга вақт ажрата олмайди. Ким ота-онасига вақт ажратмаса, вақт уни ота-онасидан ажратади, деган гап ҳам бежиз айтилмаган. Бир қўшиқда айтилганидек, ота-онам бой деб эмас, ота-онам бор деб қувониш керак. Чунки бойлик, мол-дунё топилади. Узоқ меҳнат, қийинчиликлар ортидан бўлса ҳам ўзингиз истаган давлатга эга чиқа оласиз. Лекин ота-онангизни йўқотганингиздан кейин дод-фарёд қилсангиз ҳам, яхши инсон бўлишга ҳаракат қилсангиз ҳам, одамларга эзгулик улашсангиз ҳам уларни бирор лаҳзага қайтара олмайсиз.

Шундай экан, фарзанд Аллоҳ ризолигидан сўнг, ота-онасини рози қилиш ҳаракатида бўлмоғи лозим. Зеро, уни бир бўлак гўштдек ҳолатидан инсон даражасига етказиб, тарбия берган, ҳалол луқма билан боқиб катта қилган ота-онасига қарши боргани учун ҳам Ҳисоб кунида албатта сўралади.

Кимнинг ота-онаси ҳаёт бўлса, қадрига етсин. Ота-она бамисоли жаннатнинг икки эшигидир. Уларга яхшилик қилсангиз, жаннат эшиклари очилади. Уларни қадрига етмай, дилларини ранжитсангиз, жаннат эшикларини очилмайдиган қилиб михлаётган бўласиз. Шундай экан, шундоққина уйингиз тўрида сизга табассум ила боқиб турган жаннат қалитларини қадрига етинг!

Ҳамидуллоҳ Али

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

249 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

453 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

673 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

544 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1084 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

891 09:15 05.06.2023
« Орқага