Тарихчи Абдулғофир ибн Исмоил Форисий (451-529 ҳ.й.) имом Абу Наср Қушайрий ҳақида шундай деган эди:
“Унинг мажлисларида юксак мартабали кишилар қатнашар эди. Ўз вақтида Ироқ фақиҳи бўлган Абу Исҳоқ Шерозий каби имомлар доимо унинг ҳузурида эди. Бошқа олимлар унинг каби илмга чуқур сингиб кетган одамни кўрмаганликларига иқрор бўлишар эди. У ҳаж сафарига чиқди ва қайтиб келгач, унинг обрўси янада ошиб кетди. Ҳатто унга таассуб қиладиган одамлар ҳам кўпайиб кетди.
Унинг бирон бир ваъзи бўлмаган эдики, ундан сўнг зиммийлар (мусулмонлар ҳимояси остида яшаётган аҳли китоблар) тўп-тўп бўлиб иймонга келмаган бўлса...”
Унинг отаси “Зайнул Ислом” номи билан танилган сўфийлик бўйича энг машҳур китоблардан бири – «Рисолаи Қушайрия»нинг муаллифи Абулқосим Абдулкарим ибн Ҳавозин Қушайрий бўлган эди.
Илм ва тақвода илғор бўлган Абу Наср Қушайрий ўз отасига муносиб фарзанд бўлган эди.