Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ОТМ талабалари сони тобора кўпайяпти: турар жой масаласи ҳамон долзарб

999

Ёшларнинг олий таълим билан қамрови ошиб бориши билан бир қаторда ётоқхоналарга бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг ҳисоботида айтиб ўтилган.

Қайд этилишича, 2020 йилда давлат олий таълим муассасаларида 60 минг ўринли 228 та талабалар турар жойлари мавжуд бўлиб, эҳтиёжнинг 28 фоизи таъминланган, қўшимча 149 минг ўринли талабалар турар жойига талаб мавжуд эди.

2021 йилда мавжуд талабалар турар жойларидаги яшаш хоналарини оптималлаштириш ва икки ярусли кроватларни жорий этиш орқали қўшимча 20 минг ўрин ташкил этилди. Шунингдек, давлат бюджети маблағлари, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида қўшимча 11 минг ўринли 28 та талабалар турар жойлари ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.

Натижада давлат олий таълим муассасаларидаги талабалар турар жойларининг сони 256 тага етказилиб, 91 минг нафар талабаларни жойлаштириш имконияти яратилди ва ётоқхонага бўлган эҳтиёжнинг 41 фоизи таъминланди. Шунга қарамасдан, ҳозирда қўшимча 132 минг ўринли талабалар турар жойига талаб мавжуд.

Мазкур эҳтиёжни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сон қарорга мувофиқ 2022-2025 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида 85 та олий таълим муассасаларида 91,2 минг ўринли 228 та талабалар турар жойлари барпо этиш белгиланди.

2022 йилда давлат-хусусий шериклик асосида 18,8 минг ўринли 47 та талабалар турар жойлари барпо этилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Четдан ўқишни кўчириш учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди

364 18:30 15.07.2022

ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси муҳокамага қўйилди

455 16:40 23.05.2022

Техникум битирувчилари учун муҳим янгилик

897 12:45 28.04.2022

ОТМ контракт тўлаш муддати узайтирилди

703 19:12 16.03.2022

Шавкат Мирзиёев: «Барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилади»

762 20:16 04.03.2022

THE'нинг ёш университетлар рейтингидан Ўзбекистондаги ОТМ лар ҳам ўрин олди

7479 09:40 17.02.2022
« Орқага