Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ОТМда 6 сентябрдан дарс машғулотлари бошланади

688

2021/2022-ўқув йилига талабаликка тавсия этилганлар (1-босқич талабалари) учун ОТМда 6 сентябрдан дастлабки таништирув ҳафталиги (хусусан, мустақиллик дарслари), 13 сентябрдан эътиборан ўқув режага мувофиқ дарс машғулотлари бошланади.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Вазирликка кўра, янги ўқув йилидан бошлаб барча олий таълим муассасаларининг биринчи курс талабалари учун ўқув жараёни кредит-модул тизими орқали ташкил этилади.

Таништирув ҳафталигида талабалар кредит-модул тизимининг мазмун-моҳияти, ўқув жараёнига татбиқ этилиш тартиби, олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари ва шу каби зарурий ахборотлар билан таништирилади.

Шу билан бирга, таништирув ҳафталигини ташкил этишда доимий яшаш манзилидан, хусусан, республиканинг бошқа ҳудудларида бўлган талабаларнинг олий таълим муассасасига етиб келиши, турар-жойларига жойлашиши учун вақт ажратилиши инобатга олинади.

Юқори курс (биринчи курсдан ташқари) талабалари учун эса дарс машғулотлари умумий тартибда 6-сентябрдан бошланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Энди ОТМга киришда мактабдаги баҳолар ҳам ҳисобга олинади

579 14:10 20.11.2021

Талаба тарбияга муҳтож бўлса...

1258 21:05 02.11.2021

«Ўзбекча инновация» ёхуд талабанинг иши таълим олиш(ми?)

1066 17:35 26.10.2021

ОТМга кира олмаганлар бепул ўқитилади

1444 15:35 02.09.2021

Юртимиздаги ОТМлар янги ўқув йилини қандай шаклда бошлаши маълум қилинди

569 17:44 25.08.2021
« Орқага