Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ОТМга кира олмаганлар бепул ўқитилади

1442

«Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:

  • олий таълим муассасалари ҳузурида 24 та техникум ташкил этилади;
  • турдош ОТМ ҳамда асосий йўналишлари бўйича тармоқ ташкилотларига 213 та техникум бириктирилади;
  • Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Жиззах хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми тугатилиб, унинг барча мол-мулки ТАТУ ҳузуридаги Жиззах ахборот технологиялари техникумига ўтказилади;
  • техникумлар ва академик лицейларда малака талаблари, ўқув режа ва дастурлар, ўқув-меъёрий ҳужжатлар таянч ОТМ томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади;
  • ОТМлар ўзларига бириктирилган техникумларни ўқув-методик ҳужжатлар билан таъминлайди.

Шунингдек, 2022/2023 ўқув йилидан техникумларга қабул параметрларини шакллантиришда қурилиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, хизмат кўрсатиш ва ахборот технологиялари каби соҳаларда ўрта бўғин кадрларини тайёрлашнинг давлат буюртмасини босқичма-босқич кўпайтиришни амалга ошириш назарда тутилган.

Бундан ташқари, ОТМга ўқишга кирмаган мактабларнинг 11-синф битирувчиларини техникумлар ва коллежларда биринчи касб ёки мутахассисликлар бўйича бепул ўқитишни назарда тутади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Энди ОТМга киришда мактабдаги баҳолар ҳам ҳисобга олинади

579 14:10 20.11.2021

Талаба тарбияга муҳтож бўлса...

1258 21:05 02.11.2021

«Ўзбекча инновация» ёхуд талабанинг иши таълим олиш(ми?)

1066 17:35 26.10.2021

ОТМда 6 сентябрдан дарс машғулотлари бошланади

687 10:20 05.09.2021

Юртимиздаги ОТМлар янги ўқув йилини қандай шаклда бошлаши маълум қилинди

569 17:44 25.08.2021
« Орқага