Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ОТМларда контракт тўлаш муддати узайтирилди

633

Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда талабалар ўқиши учун контракт миқдорини тўлаш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ,  2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун  контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 марти этиб белгиланди. 

Маълум бўлишича, ушбу муддат қуйидаги талабалар учун амал қилади:

  • тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаларига талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;
  • тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;
  • табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;
  • ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган.
УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Четдан ўқишни кўчириш учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди

364 18:30 15.07.2022

ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси муҳокамага қўйилди

445 16:40 23.05.2022

Техникум битирувчилари учун муҳим янгилик

887 12:45 28.04.2022

ОТМ контракт тўлаш муддати узайтирилди

700 19:12 16.03.2022

Шавкат Мирзиёев: «Барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилади»

758 20:16 04.03.2022

THE'нинг ёш университетлар рейтингидан Ўзбекистондаги ОТМ лар ҳам ўрин олди

7478 09:40 17.02.2022
« Орқага