Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси муҳокамага қўйилди

445

Унга кўра, Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида 2026 йилга қадар олий таълим билан қамров даражасини 50 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Шунингдек, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб:

• олий таълим муассасаларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда таълимнинг масофавий шакли жорий этиш;

• молиявий ва академик мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари олий таълим муассасалари Кузатув кенгашлари томонидан мустақил белгилаш;

• давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичида таҳсил олувчи хотин-қизларнинг тўлов-контракт пуллари тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш каби масалалар баён этилган.

Шулар билан биргаликда, 2022-2023 ўқув йили учун бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

• кундузги таълим шаклига —76 728 нафар;

• сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;

• кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;

• масофавий таълим шаклига— 3 610 нафар.

Магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар.

хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар квота ажратилади.

Белгиланишича, молиявий ва академик мустақиллик берилган ОТМларнинг Кузатув кенгашлари бир ҳафта муддатда олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини тасдиқлайди.

Бунда, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари сони мос йўналишга белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларидан камида икки баробар кўп бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

287 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

218 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

169 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

457 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

373 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

498 19:10 15.08.2022
« Орқага