Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Озарбайжон ТИВ: Эроннинг таҳдидлари Бокуни қўрқита олмайди

1318

Эроннинг таҳдидлари Озарбайжонни қўрқитишга қодир эмас. Ҳар қандай тажовузнинг олди олинади! 

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Aйхан Ҳожизода Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъонийнинг баёнотларини изоҳлар экан, шундай баёнот берди.

Ҳожизода сўнгги пайтларда Эрон томони Озарбайжонга таҳдид солаётганини таъкидлади. “Озарбайжон чегарасидаги ҳарбий машқлар, давлат чегараси яқинида ҳарбий авиация парвозлари, Эрон расмийларининг Озарбайжонга қарши баёнотлари, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРГC) каби Эрон тузилмаларининг болаларни жалб этган ҳолда Озарбайжонга қарши таҳдидлар ёзилган видео суратга олиш ва ниҳоят, Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига террорчилик ҳужуми содир этилгани шулар жумласидандир”, — деди дипломат.

Унинг айтишича, Эрон ва Aрманистон ўртасидаги яқин ҳамкорлик ҳам минтақа учун таҳдид бўлиб қолмоқда.

Ҳожизоданинг эслатишича, Теҳрон 30 йил давомида Aрманистоннинг Озарбайжон ҳудудларини истило қилишини жимгина кузатиб турди. “Эрон Қорабоғ ва Шарқий Зангезурнинг босиб олиниши, Озарбайжон ҳудудларининг талон-тарож қилиниши, бу ерларда жойлашган 67 та масжиддан 65 таси вайрон қилингани ва таҳқирланишига кўз юмиб келди”, - дейди Ҳожизода.

Унинг таъкидлашича, Эрон Aрманистонга ҳарбий ёрдам берганига қарамасдан, Озарбайжон армияси 2020 йилда Aрманистон армиясини мағлуб этди. "Бундан буён Озарбайжонга қарши ҳар қандай тажовуз ва провокациялар қатъий бостирилади", дея ишонтирди Ҳожизода.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канъонийнинг баёнотлари Боку ва Теҳрон муносабатларида инқироз яратишга қаратилган навбатдаги уриниш эканини таъкидлади.

Озарбайжон дипломатияси вакили яқинда Озарбайжон депутати Фозил Мустафога қарши содир этилган қуролли ҳужумга диққат қаратди.

Ҳожизоданинг айтишича, ҳодисанинг дастлабки тергови натижалари бу террорчилик ҳаракатини амалга оширишда Эроннинг “қўли” борлигини кўрсатмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

250 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2791 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3343 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1644 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1890 15:03 28.05.2023

Озарбайжонда Мустақилликнинг 105 йиллиги нишонланмоқда

1613 12:50 28.05.2023
« Орқага