Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Озарбайжон ва Арманистон қурбонлар ҳақида маълумот берди

1343

Арманистон Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, 16 ноябрь Озарбайжон кучлари билан тўқнашувларда бир аскар ҳалок бўлди, 13 нафари асирга олинди, 24 нафар аскар билан алоқа узилди. Бундан ташқари, вазирлик бугун арман ҳарбийларининг иккита жанговар позицияси Озарбайжон назоратига ўтганини маълум қилди.

Вазирлик “жанговар ҳаракатлар натижасида 70 нафаргача озарбайжонлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани ва яралангани, тўртта бронетранспортёр, битта Sandcat зирҳли машинаси ва бешта автомашина (КамАЗ, Урал, УАЗ) йўқ қилинганини” қайд этган.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги эса Арманистон билан чегарадаги жангларда етти нафар аскар, жумладан бир зобит ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Ўн нафар аскар яраланган.

Кеча, 16 ноябрь куни Арманистон ва Озарбайжон чегарасида яна жанговар ҳаракатлар бошланди, томонлар бир-бирини провокацияда айблади. Шу куни Россия воситачилигида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди. Икки давлат ҳарбий идоралари ўз ҳисоботларида таъкидлаганидек, бугун чегара чизиғининг шарқий қисмида нисбатан тинч вазият сақланиб қолмоқда, ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга ҳозирча риоя қилинмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россияда ноқонуний ишлайдиганлар депортация қилиниши мумкин

422 09:22 29.12.2021

Озарбайжон Арманистонга ҳарбий асирларни топширди

573 14:55 19.12.2021

Туркия Арманистон билан алоқаларини яхшилаш тарафдори, бироқ...

747 11:37 14.12.2021

«Зангезур йўлаги» ер остидан ўтади: Озарбайжон туннеллар қурмоқда

1032 12:25 09.12.2021

Халқаро суд Арманистоннинг Озарбайжонга қарши даъвосини рад этди

770 11:30 08.12.2021

Қорабоғда минглаб мина зарарсизлантирилди

697 18:05 04.12.2021
« Орқага