Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Озиқ-овқат импорти: қайси давлатлардан қандай маҳсулотлар сотиб оляпмиз?

1028

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар қаторини эълон қилди. Унда Қозоғистондан  36,2 фоиз, Россиядан 24 фоиз, Бразилиядан 14,7 фоиз озиқ-овқат маҳсулотлари кириб келгани қайд этилган. Рўйхатда Беларус, Покистон, Эквадор, Хитой, Туркия, Ҳиндистон давлатларидан кириб келган озиқ-овқат маҳсулотлари фоизларда кўрсатилган. 

Энг кўп озиқ-овқат маҳсулотлари Қозоғистондан импорт қилинган. Қўшнилардан биз 1,8 миллион тонна буғдой, 280 минг тонна буғдой уни, 73 минг тонна арпа, 65 минг тонна ўсимлик ёғи  ва бошқа маҳсулотлар сотиб олганмиз.

Россиядан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатида маргарин маҳсулотлари 93 минг тонна, ўсимлик ёғи 25,2 минг тонна, какао ва шоколад  22,7 минг тонна, картошка 15 минг тонна, буғдой уни 11,4 минг тонна, сут маҳсулотлари 10,5 минг тоннани ташкил этган. https://t.me/statistika_rasmiy/2805

Шунингдек, Туркиядан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг жорий йил январь-сентябрь ойлари статистикаси эълон қилинган. Унга кўра,товуқ гўшти  5,6 минг тонна, мандарин 3,1 минг тонна, маккажўхори  2,1 минг тонна, какао ва шоколад  1,4 минг тонна, қандолат маҳсулотлари  1,1 минг тонна, олма 1,1 минг тонна, маргарин маҳсулотлари 790 тонна, сут маҳсулотлари 621 тонна,  банан – 197 тоннани ташкил этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

1052 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1108 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

731 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1434 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

745 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1488 15:30 07.06.2023
« Орқага