Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Пахтакорларга қўшимча ҳақ тўланади

1012

Кеча, 2 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «2021 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 666-сон қарори қабул қилинди.

Унга кўра, пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда фермер хўжаликлари томонидан ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари, истисно тариқасида, 3 йил муддатга божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштирувчи йиғимлардан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилинади.

Шунингдек, ушбу техника, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлари «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни 270 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилади.

Бундан ташқари, мазкур қонун билан Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида, Қашқадарё вилоятининг 6 та, Сурхондарё вилоятининг 4 та туманида пахта терувчиларга амалдаги ставкага қўшимча равишда ҳар бир кг пахта учун 230 сўм устама ҳақ тўланиши белгилаб қўйилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

142 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

189 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

169 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

247 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

232 18:58 18.08.2022

Саудияда «Vision-2030», бизда «Янги Ўзбекистон». Ўзбек дипломатининг интервьюси

166 18:55 18.08.2022
« Орқага