Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Пашинян Озарбайжон президенти билан учрашишга тайёрлигини билдирди

469

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашишга тайёрлигини ҳамда икки давлатлар ташқи ишлар вазирликлари ўртасида музокаралар ташкил этилишини мумкинлигини маълум қилди. 

“Биз июль ойидаёқ юқори ва олий даражада, яъни ташқи ишлар вазирлари ҳамда бош вазир – президент даражасида учрашувлар ўтказишга тайёрлигимизни айтган эдик. Мен БМТ Бош Ассамблеясига мурожаатимда Тоғли Қорабоғ муаммоси ечимини кутаётганлигини таъкидладим. Айтишим мумкинки, биз бир неча бор ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраисларининг Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш ва шу мақсадда тинчлик жараёнларини тиклаш ҳақидаги баёнотини бир неча бор олқишлаганмиз”, – деди Пашинян.

Шанба куни Илҳом Алиев агар Арманистон бош вазири тайёр бўлса, у билан учрашишини айтган эди. Бундан ташқари, Озарбайжон президенти Арманистон миналар харитасини берса, шунга яраша жавоб қайтарилишини ҳам таъкидлаб ўтди. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 27 сентябрида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғ учун жанглар бошланди. Қуролли тўқнашувлар 9 ноябрь куни Россиянинг аралашуви билан тўхтади. Озарбайжон Тоғли Қорабоғнинг катта қисмини қайтариб олишга муваффақ бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ибронинг қисмлари

315 22:05 29.11.2021

Бола ўзиники бўлса, истаганча калтаклаш мумкинми?

509 21:32 29.11.2021

Тарихда бугун: Фаластиннинг бўлинишига сабаб бўлган резолюция қабул қилинган

516 21:05 29.11.2021

Динимни ўрганаман: намозда зам сурани унутиш

816 20:05 29.11.2021

Истанбулда даҳшатли довул бўлмоқда

975 19:14 29.11.2021

Абдулазиз Комилов БМТ махсус маърузачиси билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

265 19:05 29.11.2021
« Орқага